1 997
Олимлар сурункали касалликлар хавфини камайтириш учун уйқунинг минимал давомийлигини маълум қилди
Фото: Lifehacker
Янги тадқиқот натижаларига кўра, 50 ёшдан ошган инсонлар кўплаб сурункали касалликлар хавфини камайтириши учун кунига камида беш соат ухлаши керак. Parij-Cite университети тадқиқотчилари шу хулосага келди, деб хабар бермоқда Lifehacker нашри.
Олимларнинг таъкидлашича, кекса инсонлар соғлом бўлиши учун кунига беш соат ухлаши керак. Ўртача кўпроқ ухлаганлар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларига дуч келмаган.
Тадқиқотда 50 ёшдан ошган 7000 га яқин британиялик давлат хизматчилари иштирок этди, уларда мултиморбидлик синдроми бўлмаган. Иштирокчиларнинг барчаси 1985 йилда Уайтхолл когорт тадқиқотида қатнашган. Уайтхолл тадқиқоти соғлиқнинг ижтимоий детерминантларини, хусусан, Британия давлат хизматчилари орасида юрак-қон томир касалликларининг тарқалиши ва ўлим кўрсаткичларини кўриб чиқди. Уларнинг ҳозирги маълумотлари уйқу ва касалликларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни топиш учун янги тадқиқотда таҳлил қилинди.
Кенг қамровли таҳлилда олимлар қисқа уйқу давомийлиги сурункали касалликнинг бошланиши ва мултиморбидлик билан боғлиқлигини тасдиқлади, бироқ сурункали касалликка чалинган инсонларда бу ҳолат ўлим билан боғлиқ бўлмайди.
Бир қанча тадқиқот натижалари:
- 50, 60 ва 70 ёшда уйқу давомийлиги ўртача 5 соатдан кўп бўлса, мултиморбидлик хавфи юқори бўлади, уйқу давомийлиги 9 соатдан кам бўлиши фақат 60 ва 70 ёшда бўлган инсонларда кузатилган.
- 50 ёшда қисқа уйқу вақти биринчи сурункали касалликнинг 20 фоизга ошиши ва кейинги мултиморбидлик хавфи билан боғлиқ бўлади, бироқ бу диапазонда ўлим билан боғлиқлиги ҳақида аниқ далиллар келтирилмаган.
- Олимларнинг фикрига кўра, соғлом бўлиш учун саккиз соат ухлаш керак, бироқ бошқа режалар бўлса, унда кунига беш соат ухлаш минимал вақт ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...