Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, инсон ҳаётини жиддий хавф остида қолдиради. Хусусан, Лайелла синдроми, аввало, тери қатлами ва шиллиқ қаватларни зарарлайди. Беморларнинг бутун баданини тошмалар қоплайди, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова.
Касалликнинг илк босқичи кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади.
Иккинчи босқичда юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради.
Учинчи босқичда тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди. Бадан териси иккинчи ёки учинчи даражали термал куйиш кўринишига ўтади. Хасталик оғиз бўшлиғи, кўз конъюнктиваси, жинсий аъзолар, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди.
Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Бундан ички органлар ҳам зарарланиб, мия фаолияти бузилади. Беморларнинг 95 фоизи ана шу илк белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади.
Лайелла синдромининг ўткир шаклида жараён бирмунча секинроқ кечади. Бора-бора юрак, жигар, ўпка ва буйраклар ишдан чиқиб, тахминан 15-20 кундан кейин беморларнинг 60 фоизи вафот этади.
Касалликнинг оддий шаклида тошмалар тананинг 50 фоиздан камроқ қисмини қоплайди ва 1-2 ой ўтиб, организм тикланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...