Фото: Pinterest
Статистик маълумотларга кўра, қишда бўғимлар оғриғидан шифокорларга шикоят қиладиган беморлар сони ортади, деб ёзади The Voice Mag.
Мутахассислар қишда бўғимлар саломатлигини сақлаш учун муҳим тавсияларни бериб ўтди.
Рационга ёғли балиқларни киритиш
«Ўнта ҳолатдан тўққизтасида бўғимлардаги муаммолар яллиғланиш билан боғлиқ ва бу, ўз навбатида, простагландинлар (организмнинг деярли барча тўқималарида, шу жумладан қон томирлари деворларида синтез қилинадиган гормонга ўхшаш моддалар) нинг юқори концентрациясидан келиб чиқади. Ушбу моддаларни парҳез орқали бошқариш ҳайратланарли даражада оддий ва ёғли балиқлар, шунингдек, зиғир ва чиа уруғи каби омега-3 ёғ кислоталари бу жараёнда асосий рол ўйнайди», — дейди мутахассис Эйлс Хиченс.
Антиоксидантлар истеъмол қилиш
«Мева ва сабзавотлар организмдаги яллиғланишни тўхтатишга ёрдам берувчи антиоксидантларга бой. Ранги қанчалик ёрқин бўлса, маҳсулот таркибидаги антиоксидантлар шунчалик кўп бўлади, шунинг учун резавор, булғор қалампири, сабзи ва помидорларни рационга киритиш тавсия этилади. Шўрвалар эса қишда истеъмол қилинадиган сабзавотлар миқдорини оширишнинг ажойиб усулидир», — дейди парҳезшунос Сюзан Боуэрмен.
C витаминини кўпроқ истеъмол қилиш
«Ёш ўтиши билан бўғимлардаги мойлаш миқдори камаяди, бунинг натижасида ҳаракатлар қийинлашади ва оғриқ пайдо бўлади. C витамини бўғимларни ҳимоя қилиш ва мушак, пай ва тўқималарнинг эластиклигини оширишга ёрдам берадиган асосий компонент — коллаген ишлаб чиқариш учун жуда муҳимдир», — дея тушунтиради овқатланиш мутахассиси Анита Бин.
Кунгабоқар ёғини зайтун ёғига алмаштириш
«Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига уч ош қошиқ зайтун ёғи ичиш бўғимларнинг шиши ва суяк эрозиясини камайтиради. Рационга сифатли зайтун ёғини киритиш артрит ва яллиғланиш аломатларини сезиларли даражада камайтириши мумкин», — дейди овқатланиш мутахассиси Валери Эспинасс.
Таомларни узоқ пишириш
«Бизнинг ота-боболаримиз гўшт ва балиқни бир неча соат давомида пиширган ва шунинг учун озиқ-овқатдан ушбу жараёнда кўпроқ коллаген чиқарилган. Агар бўғимларга ғамхўрлик қилиш керак бўлса, камида ҳафтасига бир марта секин ва узоқ пиширилган овқатни истеъмол қилишга одатланиш лозим», — деб маслаҳат беради парҳезшунос-терапевт Керолайн Хинд. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...