Фото: Marie Claire
Бош оғриқлари мунтазам равишда безовта қилиб турганда “ўтиб кетади” қабилида иш тутиш ярамайди. Бу муаммони тиббий томондан кўриб чиқиш вақти келганини, организмнинг муҳим SOS сигналлари бўлиши мумкинлигини англатади.
Бош оғриғи кучайганда ҳам хотиржам ўтираверамиз, чунки энг яқин дорихонада ҳар доим оғриқ қолдирувчи дорилар бор, уни қабул қилиб, ишни келган жойдан давом эттириш одатга айланган.
Бироқ шифокорлар бунга шубҳа билан қарашади. Такрорланувчи бош оғриғи мутахассисга учраш учун катта сабабдир. Биринчидан, бу гипертониядан тортиб марказий асаб тизимининг бузилишигача бўлган барча касалликлардан келиб чиқиши мумкин бўлган аломатдир. Бош оғриғининг жиддий сабаблари, шунингдек, ҳаракатсиз турмуш тарзи, ҳаддан ташқари стресс ва бошқа касалликларни ўз ичига олади.
Буларнинг барчаси бироз қўрқинчли туюлиши мумкин, аммо умумий бош оғриғи ортида жиддийроқ хавф яширинганини аниқ кўрсатади. Организмдаги ҳар қандай кенг тарқалган бузилишлар сигнал беради. Қуйида бу жараён атрофлича тушунтирилган.
Бош оғриғи қандай пайдо бўлади?
Олимларнинг фикрича, бош оғриғи қон томирларнинг “шишиши” туфайли юзага келади, яъни уларни ўраб турган нервларнинг чўзилади ва оғриқ сигналларининг пайдо бўлишига олиб келади. Бош оғриғининг алоҳида “турлари” ҳам бор: мигрен, стресс ва бошқа.
Мигрен
Мигренни тўрт босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич продромалдир. Оғриқ пайдо бўлишидан бир неча кун олдин бўйин соҳасида қаттиқлик ҳисси, эснаш ва доимо нимадир ейиш истаги билан бошланади.
Иккинчи босқич — бу аура. У 20 дан 60 минутгача давом этади ва кўз атрофида доғлар, юз ёки тананинг бирор қисмида уйқучанлик, гапиришда қийинчилик каби ўзига хос жисмоний ўзгаришлар билан тавсифланади.
Кейинги босқич — 4 соатдан 72 соатгача давом этиши мумкин бўлган ҳужум босқичи. Бу даврда одам кучли бош оғриғини бошдан кечиради, ёруғлик, тегиш, ҳид ва товушларга нисбатан сезгирлиги ошади. Бу аломатлар кўнгил айниши билан бирга кечиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Постдромал фаза содир бўлганда, одам чарчоқнинг кучайишини ва асабийлашишни ҳис қилади.
Зўриқиш
Фото: Marie Claire
Бош оғриғини бош ёки бўйин мушакларининг зўриқишидан ҳам келиб чиқишади. Генетик жиҳатдан мойил бўлиши мумкин бўлган мигрендан фарқли ўлароқ, зўриқиш бугунги кунда ҳар бир киши дуч келадиган кенг тарқалган ҳодисадир. Уларни келтириб чиқарадиган омиллар орасида стресс, сувсизланиш, иммунитет касалликлари ва бошқаларни ажратиб кўрсатиш ўринлидир.
Тез-тез бош оғриғи нимани англатади?
Сурункали бош оғриғи хусусида аниқ гапириш учун у кетма-кет уч ой давомида ойига 15 кун ёки ундан кўпроқ давом этган бўлиши керак. Оғриқлар, масалан, атиги икки ҳафта давомида сизга тинчлик бермаса, бу муаммони енгиллатиши мумкин дегани эмас. Бу вазиятда мутахассис билан боғланган яхшироқдир. Бош оғриғи соғлиқ ҳақида нима дейиши мумкинлигини қуйидаги омиллар орқали билиб олинг.
Сувсизланиш
Фото: Marie Claire
Бош оғриғида, биринчи навбатда, овқатланиш меъёрлари, кунига истеъмол қилинадиган сув миқдорига эътибор бериш керак. Кўпинча доимий бош оғриғи сувсизланишни кўрсатади. Суюқликни оз ичганда мияга кислород оқими етиб бориши камаяди, бу эса оғриққа олиб келади. Бунга йўл қўймаслик учун бундай белгилар пайдо бўлса, чанқоқлик, оғизда қуруқлик ҳисси ва ҳатто, пешобнинг сарғишлигига эътибор беринг. Иложи борича кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилинг, таомномангизга таркибида кўп сув бўлган (помидор, тарвуз, селдерей) маҳсулотларни киритинг.
Анемия
Анемия организм ҳужайралари ва тўқималари орқали кислородни ташиш учун масъул бўлган қизил қон таначаларининг етишмаслигидан келиб чиқади. Қизил қон таначаларининг етишмаслиги чарчоқнинг кучайишига, ҳолсизликка, нафас олиш муаммолари ва ҳоказоларга олиб келади. Анемиянинг оғир ҳолатлари ҳам бош оғриғига сабаб бўлади. Касаллик омиллари орасида темир танқислиги, B12 витамини ва (ёки) фолий кислотасининг паст даражаси энг кўп учрайди. Ушбу касалликнинг биринчи белгисидаёқ зудлик билан шифокор ҳузурига бориш зарур.
Гормонлар
Аёлларда бош оғриғи кўпинча ҳайз даври синдроми билан боғлиқ, шунинг учун шахсий календарингизда муҳим саналарни белгилашни унутиб қўйган бўлсангиз, бунга эътибор қаратинг. Ҳайз кўришдан олдин аёл организмида эстроген гормони даражаси кескин пасаяди, бу эса бошнинг кучли оғриқларига сабаб бўлади.
Аммо булар ҳам етарли сабаб эмас: менопауза, климакс даврига тайёргарлик, туғруқдан кейинги ва ҳомиладорлик — аёллар саломатлигининг ушбу махсус даврлари ҳам бош оғриғи билан бирга ўтиши мумкин. Чунки бу вақтда аёл организмида кескин гормонал ўзгаришлар юз беради.
Циркад ритмининг бузилиши
Агар мунтазам равишда жуда эрта ёки кеч уйғонсангиз, бу тез-тез бош оғриғига олиб келиши мумкин. Сабаби биологик соат бузилган. Ҳар куни кун тартиби меъёрларига риоя қилинг: неча соат ухлайсиз, қачон уйқуга ётиб, соат неччида уйғонасиз — ҳатто, саёҳатга чиққанда ҳам бу тартибни ёддан чиқарманг.
Организм кофеин қарамлигида
Кофеин қон томирларни торайтиради. Ҳар куни таркибида кофеин моддаси бўлган ичимликларни истеъмол қилсангиз-у, тўсатдан бир кунни уларсиз ўтказмоқчи бўлсангиз, қон томирларнинг тораймаганлиги ва бош оғриғи сизга бу эътиборсизликни эслатади. Тўғри, кўплаб мутахассислар бу ҳолатни ўта зарарли ҳисобламайдилар ва кунига икки стакандан кўп бўлмаган миқдорда бундай ичимликларни истеъмол қилишни истисно этишмайди. Қаҳвани севувчилардан бўлсангиз, уни меъёрда ичишга ҳаракат қилинг.
Қандайдир сурункали касаллик белгиси
Фото: Marie Claire
Бош оғриғи фибромиялгия (сурункали мушак-таянч ҳаракат тизими касаллиги), қизил волчанка ва диабет каби бир қатор сурункали касалликларнинг ёндош таъсири бўлиши мумкин. Бироқ, бундай ташхислар билан бирга келадиган бошқа аломатларни кузатиш зарур. Дарҳол хулоса чиқаришдан аввал, бош оғриғининг кучини баҳолашингиз, унинг частотасини кузатишингиз ва лозим топганда мутахассис билан маслаҳатлашганингиз маъқул.
Стресс
Стресс ҳар хил: баъзида унинг сабабларини аниқ биламиз ва баъзида асабийлашганимизни сезмаслигимиз ҳам мумкин. Бошқа томондан, бошдаги оддий зўриқиш осонгина мигренга айланиши ва бу бутунлай бошқача оғриқ ва ноқулайлик даражаси пайдо қилиши ҳеч гап эмас. Организм стресс таъсирида бўлганда, бўйин ва бош териси мушаклари интенсив равишда қисқаришни бошлайди, бу нервларга босим ўтказади ва оғриқ чақиради. Тез-тез тушунарсиз (ва кучли) бош оғриғи кузатилганда, вазиятни тўхтатиш ва таҳлил қилиш вақти келди: бирдан бешгача бўлган шкалада қанчалик яхшисиз? Нега бу шундай ва бошқача эмас? Ва сизнинг ҳолатингизга ҳозиргидек нима таъсир қилди? Ёдингизда бўлсин: ўз-ўзини таҳлил қилиш, кузатиш ва организмга онгли муносабат ҳамма нарсадан устунроқдир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
Илон Маск: Европа ўлмоқда!