“Sedentary behavior” — бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаракатсиз турмуш тарзи хусусида гапирилганда ишлатиладиган атама. Бу ибора сўзма-сўз “ўтириш тарзи” деб таржима қилинади ва бу хатти-ҳаракат кўпинча ҳаракатсизлик билан қоришиб кетган, деб ёзади The Voice Mag нашри.
Фарқи нимада? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартлари бўйича “мобил” бўлиш жуда оддий: бунинг учун ҳафтасига 150 дақиқа ўртача ёки 75 дақиқа кучли аэробик машқлар етарли. Ҳатто, спорт залига боришнинг ҳожати ҳам йўқ: шунчаки мунтазам равишда пиёда юриш ва автобусдан бир бекат олдин тушиш ва ҳоказо.
Ўтириш билан ўтадиган турмуш тарзи нима?
Кун давомида ўтиришни тақозо қиладиган турмуш тарзида ҳамма нарса мураккаброқ: бу куннинг кўп қисмида энергия истеъмоли бир ярим метаболик эквивалентдан ошмайдиган ҳар бир киши томонидан амалга оширилади, яъни организм иш пайтида сарфлайдиган калорияларни дам олиш вақтида сарфлайди. Масалан, компьютерда ишлаётганингизда қанча энергия сарфлайсиз.
Шоҳ ва мот: маълум бўлишича, агар аёл ҳафтасига уч марта машқ қилса-ю, лекин саккиз соатни офисда ўтказса ҳам у ҳаракатсиз ҳаёт тарзини олиб боради. Ва бу кўп ҳолларда жиддий муаммолар келтириб чиқаради: куннинг катта қисмида асосий мушаклар пассив бўлиши зарарли ва ўтирганимизда айнан шундай бўлади.
Чуррани қандай аниқлаш мумкин?
Ўтириш билан ўтадиган турмуш тарзининг оқибатларидан бири — бу чурранинг пайдо бўлиши, умуртқаларимиз орасида жойлашган дискнинг гелга ўхшаш ядроси сиқилиб, шундан сўнг юмшоқ тўқимали бўртиб чиққан кист ҳосил бўлишидир. Кўпинча бундай шикастланишлар 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган одамларда учрайди ва биринчи босқичда уларни пайқаш қийин.
Тиббиёт фанлари доктори, ортопед-жарроҳ Ширвинда Вижесекера тушунтирганидек, чуррани фақат оғриқ билан аниқлаб бўлмайди — одамлар бу аломат билан шифокорга тез-тез келишади ва у ҳар доим ҳам дискнинг деформацияси ҳақида гапирмайди. Шифокорнинг сўзларига кўра, қўшимча “қизил байроқлар“ чуррадан дарак беради.
Гап шундаки, умуртқа поғонаси чегарасидан ташқарига “сизиб чиққан” диск орқа мия ва қон томирларига босим ўтказади. Натижада учта қўшимча симптом пайдо бўлади:
- Қўллар, оёқлар ёки ёнбош томонда оғриқ, айниқса, чурра орқа томоннинг бел қисмида бўлса. Оғриқ оёқдан пастга тушади;
- Уйқучанлик ёки санчиқ. “Бўртиқ” умуртқа поғонаси дискидан таъсирланган нервлар бел, оёқ, қўлда бу ҳолатни келтириб чиқаради;
- Қўл ёки оёқдаги заифлик, бу нарсаларни кўтариш ва ушлаб туриш ёки юришни қийинлаштиради.
Агар сиз ушбу аломатларни бошдан кечирганингизни англаган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг — бу сизни жиддий муаммолардан қутқариши мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг