15:30 / 11.08.2023
82

Иссиқ мавсумда ангина билан касалланмаслик учун нима қилиш керак?

Фото: “Новий очаг”

Иссиқ мавсумда организм салқин ичимликларни талаб этади. Шунинг учун шифокорлар ёз фаслини “томоқ оғриғи мавсуми” деб атайди. Бу вақтда ўткир тонзилит ёки ангина ёқимсиз касаллик бўлибгина қолмай, балки хавфли асорат ҳам қолдиради.

Яллиғланиш, лимфаденит, томоқ ва бўйиндаги абссесслар, бўғимлар, буйрак, юрак, мия пардаларига зарар етиши, қон заҳарланиш (сепсис) — буларнинг барчаси ангинани келтириб чиқариши мумкин.

Нима учун совуқ сув ичиш мумкин эмас?

Совуқ сув чанқоқни тезда қондиради, салқинлатади ва тетиклаштиради. Аммо бу шунчаки психологик тузоқ, холос. Совитилган ичимлик ёқимли, аммо томоққа тушгандан сўнг қон томирларининг кескин спазмини ва шиллиқ қават гипотермиясини келтириб чиқаради. Шу сабабли иммунитет пасаяди. Ҳарорат пастлиги туфайли совуқ ичимликлар танага жуда тез ёйилади ва танадан ажралиб чиқади. Чанқоқ эса қонмайди. Шунинг учун иқлими иссиқ мамлакатларда иссиқ ва илиқ ичимликлар ичиш одат тусига кирган. Улар яхши сўрилади ва танада стрессни келтириб чиқармайди.

Оғиз бўшлиғи ва димоғ микрофлораси

Микроорганизмлардан ташкил топган микрофлора шиллиқ пардаларда яшайди. Бу одатда биологик мувозанат сақланиб турадиган экологик жой. Микроорганизмлар одамга зарар етказмайди. Аммо кун давомида бу мувозанат ўзгариши мумкин, масалан, тишларни ювишда. Шунингдек, жуда тез тикланади. Агар иммунитет пасаймаса, шиллиқ пардаларнинг функциялари ишлайди, эндоген микрофлора яллиғланиш ва юқумли жараёнларни келтириб чиқармайди. Микрофлора танага зарар етказмайди. Аммо организмнинг ҳимоя функциялари сусайиши биланоқ, музли минерал сув, лимонад ва бошқа салқин ичимликлар ичилганда, ангина ёки ўткир тонзилит, ларингит, фарингит ривожланиши учун барча шароитлар пайдо бўлади.

Иссиқ мавсумда нима ичиш мумкин?

Иссиқда нима ичиш ёки ичмаслик танлови саломатлик билан узвий боғлиқдир. Яхшиси, оддий суюқлик истеъмолини кўпайтириш керак. Шунингдек, керакли ичимликлардан энг яхшиси оддий тоза сувдир. Ушбу мавсумда инсон икки-уч литр суюқлик ичиши мақсадга мувофиқдир (агар қарши кўрсатмалар бўлмаса).

Ёз фаслида ичиш мумкин:

  • Тоза сув. Хона ҳароратида ёки илиқ.
  • Кўк ёки қора чой. Иссиқ ҳавода юракка қўшимча стресс туғдирмаслик учун кучли чой ичиш тавсия этилмайди.
  • Шарбат, мевали ичимликлар, алкоголсиз мохито билан сув, уй шароитида тайёрланган лимонадлар. Бундан ташқари, лимон, лайм ва бошқа цитрус меваларда қонни суюлтирадиган моддалар мавжуд бўлиб, иссиқ ҳавода бу жуда муҳим саналади. Қоннинг қуюқлашиши тромбоз ривожланишини ва натижада юрак хуружлари ва инсулт хавфини келтириб чиқаради. Қолаверса, мевали ичимлик, шарбат ва нектарларни ичиш мумкин, лекин улар жуда ширин бўлмаслиги ҳам керак. 
  • Минерал сув. Ёз фаслида бошқа мавсумларга нисбатан кўпроқ терлаш ҳолати кузатилади ва ушбу жараёнда танадаги туз ҳам тер билан биргаликда чиқиб кетади. Агар тана ўзи учун зарур бўлган тузларни қайта тўлдирмаса, унда юрак ва буйраклар ишида бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун иссиқ ҳавода тузга бой минерал сув ичиш тавсия этилади. 

Ичиш тавсия этилмайди:

  • Ширин ичимликлар фақат чанқоқни кучайтиради ва салбий таъсирга эга бўлиб, қўшимча равишда тузларнинг йўқолишига олиб келади.
  • Газли ичимликлар томоқ шиллиқ қаватини безовта қилади, бу эса ҳарорат ўзгарганда янада сезгирлашади. Шунинг учун салқин газли ичимлик томоққа икки марта зарба беради. Айниқса, ширин таъмлиси уч баравар. Бундан ташқари, газли ичимликлар ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватини безовта қилади.
  • Совуқ ёпишқоқ суюқликлар, яъни коктейллар, сут, кефир ва  кисел. Бундай ичимликлар шиллиқ пардаларда узоқроқ туради. Натижада томоқ шиллиқ қаватида қандайдир совуқ “компресс” пайдо бўлади.

Томоқни чиниқтириш

Бу ангинанинг олдини олишнинг энг самарали усулларидан биридир. Аммо томоқни чиниқтиришни ёз мавсумида синаб кўриш яхши фикр эмас. Салқин ҳавода эрталаб гимнастикани бошлаш, ҳаво ҳаммомларини эрталаб ва кечқурун қабул қилиш керак. Сув ҳарорати жуда совуқ эмас, хона ҳароратида бўлиши лозим. Агар тана соғлом бўлса, бўйинни совуқ сочиқ билан артиш янада фойдалидир.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати пасайганда томоқни чиниқтириш мумкин. Дастлаб оғиз бўшлиғи ва ҳалқум илиқ сув билан чайилади, сўнгра ҳарорат аста-секин туширилади. Асосий шарт шуки, буни ҳар куни қилиш ва сув ҳароратини бир оз пасайтириш керак. Тўлиқ совиб кетгунча уни ҳар ҳафта давомида бир оздан тушириш мумкин. Чиниқтиришни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Иссиқ мавсумда ангина билан касалланмаслик учун нима қилиш керак?