13:57 / 10.11.2023
205

Бу ҳақида билишингиз шарт: бош оғриғига сабаб бўлувчи 3 маҳсулот

Кутилмаганда пайдо бўладиган бош оғриғини келтириб чиқарувчи сабаблар талайгина. Оғриқ баъзан ҳаводаги кескин ўзгариш, баъзан эса шовқин-суронли базмда иштирок этиш натижасида сизга азоб беришни бошлайди. Бироқ орамизда кўпчилик айрим маҳсулот истеъмоли ҳам бош оғриғига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида билмайди. Кутилмаганда режаларингизни ўзгартириб юборадиган бош оғриғига дучор бўлишни истамасангиз, ушбу маҳсулотлар истеъмолида меъёрни унутманг.

Таркибида кофеин сақловчи ичимликлар. Бу сиз севиб истеъмол қиладиган қаҳва, чой, қувватбахш ичимликлар бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси бош оғриғини келтириб чиқаради. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида сурункали мигрендан азият чекувчи инсонлар кофеиндан воз кечганларидан кейин ўзларини аввалгидан яхшироқ ҳис қила бошлаганлари қайд этилган.

Бу ҳақида билишингиз шарт: бош оғриғига сабаб бўлувчи 3 маҳсулот

Музлатилган маҳсулотлар. Таомни шошилиб ейиш, жисмоний фаолликдан кейин ёки терлаган ҳолда музқаймоқни паққос тушириш, лимонад, смузи ичиш бош оғриғини келтириб чиқариши турган гап.

Шўр овқатлар ва тузламалар. Улар қон босимининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлади, бош оғриғи ва мигренни келтириб чиқаради. Таркибида консервантлар сақланадиган ва қайта ишлов берилган тузламалар эса саломатлик учун икки карра хавфлидир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бу ҳақида билишингиз шарт: бош оғриғига сабаб бўлувчи 3 маҳсулот