12:24 / 27.01.2024
90

Қиш мавсумида авитаминоз кузатилмаслиги учун нималар истеъмол қилиш керак?

Қиш мавсумида авитаминоз кузатилмаслиги учун нималар истеъмол қилиш керак?
Фото: “Новый очаг”
Қиш мавсумида витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ёз фаслига қараганда анча камаяди. Бунинг сабаби қуёш нурининг, шунингдек, кўплаб фойдали моддаларни берадиган янги мева-сабзавотларнинг камлигидадир. Шунинг учун ҳам совуқ ойларда етишмовчиликни бартараф этиш учун қўшимча витаминларни ичиш одатий ҳолга айланган. Қуйида қиш фаслида керакли витаминларни етарлича қабул қилиш учун сабзавотлар ўрнини нималар билан алмаштириш мумкинлигини билиб олиш мумкин.

Диетологлар совуқ мавсумда хом шаклда сақланадиган полиз экинларига кўпроқ эътибор қаратишни тавсия қилади. Буларга масалан, қовоқ, лавлаги, сабзи, пиёз ва карамни мисол қилинади. Уларни хом, димлаб ёки қайнатиб ейиш мумкин. Бу каби маҳсулотлар максимал фойдани сақлаб қолади ва танани витаминлар билан таъминлайди.

Бундан ташқари, ёз ва куз фаслида анъанага мувофиқ янги мева ва сабзавотларни музлатиш ҳам керак. Кўпгина тадқиқотчилар ушбу шаклдаги маҳсулотларни янгиларига қараганда анча фойдали деб билади. Витамин ва минераллар максимал миқдорини ўз ичига олган мева ва сабзавотлар улар пишиб етилишининг энг юқори чоғида музлатишга қўйилади. Сотиш учун қўйилган янги мева ва сабзавотлар эса пишмаган ҳолида олиб келинади, чунки сотилгунига қадар сифати ёмонлашиб кетмаслиги учун.

Тузланган сабзавотларни эса айрим мутахассислар тавсия этмайди. Гарчи улар фойдали хусусиятини йўқотмасдан, барча витаминларни ўзида сақлаб қолса ҳам. Бундан ташқари, организмга углевод ва шакар сабзавотларнинг тузланган шаклдагисида камроқ киради. Аммо ошқозон ичак-тракти касаллиги бор бўлган беморлар тузланган сабзавотлар истеъмолидан ўта эҳтиёт бўлиши керак, сабаби улар кислоталиликни оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қиш мавсумида авитаминоз кузатилмаслиги учун нималар истеъмол қилиш керак?