Фото: Wday
Саратон — бу танадаги ички тўқималардан ўсадиган хавфли ўсимта. Ривожланган мамлакатларда барча ўлимларнинг 15-20% қисми саратон касаллигидан келиб чиқади. Муаммо шундаки, касаллик бошланиши ҳеч қандай ташқи белгиларсиз ўтиши ва даволаш жараёнини мураккаблаштириши мумкин.
Саратон асосан бемор соғлиғида муаммо пайдо бўлгач тиббий текширув натижасида аниқланади, лекин шундай бир аломат борки, у саратон бошланганини илк кунлардан дарак бериши мумкин. Бу – сурункали чарчоқ ҳисси.
Доимий чарчоқ, тананинг бўшашиши ва тўлиқ дам олган тақдирда ҳам қайта тетиклашиш имкониятининг йўқлиги ҳар қандай турдаги саратоннинг муҳим белгиси ҳисобланади. Бунга сабаб ўсимта ишлаб чиқарадиган зарарли модданинг таъсиридир. Чарчаган одам энергияни тежаш ва камроқ ҳаракат қилишни бошлайди – бу эса ўз навбатида тананинг янада кучсизланишига олиб келиб, вазият жиддий тус олади.
Таъкидлаш лозимки, сурункали чарчоқ ҳар доим ҳам саратон касаллиги мавжудлигини англатмайди. Аниқ ташхис фақат шифокор томонидан текширувлар натижасида қўйилади.
Унда қачон шифокорга кўриниш лозим? Чарчоқ ҳам жисмоний, ҳам ҳиссий жиҳатдан доимий бўлганда. Жисмоний жиҳатдан:
- доимий уйқу келиши, тўлиқ 8 соат уйқудан кейин ҳам уйқучанлик;
- уйқу келса ҳам ухлашга қийналиш;
- енгил жисмоний ҳаракатдан кейин чарчоқ бўлиши;
- диққатни жамлай олмаслик;
- хатти-ҳаракатлар координациясининг бузилиши.
Руҳий жиҳатдан қуйидаги чарчоқ кузатилиши шифокор кўригини талаб этади:
- хурсандчилик туйғусининг йўқлиги. Яъни, ҳаётдаги қувончли воқеаларга аҳамиятнинг йўқолиши;
- ҳиссий бўшлиқ, апатия;
- ҳеч нарсага қизиқмаслик, уйдан ташқарига чиқишни хоҳламаслик;
- доимий ёмон кайфият, асабийлик;
- оила ва яқинлардан узоқда бўлишни исташ.
Агар юқоридаги каби сурункали чарчоқнинг намоён бўлиши икки ва ундан ортиқ ой давомида кузатилса, шифокор-онкологга мурожаат қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди