19:47 / 06.03.2024
239

Саримсоқ билан шамоллашни даволаш мумкинми?

Саримсоқ билан шамоллашни даволаш мумкинми?
ТikТоk, YouTube каби тармоқларда саримсоқ донасини бурнига солиб, сўнг бурундан кўп миқдорда суюқликни чиқариб юбориш орқали шамоллашни даволаш видеолари кенг тарқалиб кетди.

Мазкур видео муаллифларининг фикрича, саримсоқ шу тарзда бурун оқишидан қутқаради. Аслида-чи?

Бурунга солинган саримсоқ унинг оқишини тўхтатадими?

Фото: Pinterest
Йўқ, ёрдам бермайди. Саримсоқ солингач бурундан ажраладиган кўп миқдордаги шилимшиқ модда шамоллашнинг йўқолишидан эмас, балки бурун ички қаватига механик зарар етганидандир.

Бурун ички шиллиқ қаватига тушган ҳар қандай предмет уни яллиғлайди, шамоллаш пайтида юқоридагидек усулдан фойдаланиш вазиятни ёмонлаштириб, бурундаги мавжуд шилимшиқ узоқроқ вақтга қолиб кетишига олиб келади. Шамоллашда саримсоқдан фойдаланиш бурун ичида тошма тошишига, аллергияга ва ҳаттоки қон кетишига сабаб бўлади. Бунинг устига, бурун тешигига солинган саримсоқ бўлаги шунчаки тиқилиб қолиши мумкин. Саримсоқ пиёз ҳақиқатда ҳам фойдали сабзавот, лекин уни бошқа усулда қўллаш керак.

Нега саримсоқ халқ табобатида кенг қўлланилади?

Фото: Дзен
Аслини олганда бурун оқиши, йўтал кабилар ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг бир аломати бўлиб, бундай турдаги шамоллашлар даволанмайди. Касалликнинг фақат симптомларини енгиллаштирилади ва у 7-10 кунда ўзи ўтиб кетади. Демак, саримсоқ шамоллашни даволовчи хусусиятга эга эмас.

Саримсоқ яллиғланишга қарши ажойиб восита бўлиб, 2 ой давомида кунига 40 гр саримсоқ экстрактини истеъмол қилган инсонларда яллиғланиш аломатлари камайган. Шунингдек, ушбу сабзавот таркибидаги полифенол моддаси антиоксидант вазифасини бажаради. Иммунитет тизимини ошириш учун қанча саримсоқ истеъмол қилиш индивидуал тарзда ҳисоблаб чиқилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саримсоқ билан шамоллашни даволаш мумкинми?