Темир организмнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган энг муҳим микроэлементлардан биридир. Темир танқислиги анемияси ривожланишининг олдини олиш учун темир моддасига бой қуйидаги субмаҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Жигар
Фото: Freepik
Жигар темир моддаси ва B12 витаминига бой субмаҳсулот бўлиб, анемиянинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади.
Мол гўшти жигари фойдали ёғ кислоталари, жумладан, омега-3 ва омега-6 манбайи ҳисобланади. Улар қонда холестерин даражасини нормаллаштиришга, юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлашга, атеросклероз ва миокард инфаркти ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, жигар цинк, мис, селен каби қимматли микроэлементларнинг манбайидир.
Жигардан тайёрланган таомнинг таъми тахир бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ёки сутга ивитиб қўйиш ва устки қатламини тўлиқ олиб ташлаш лозим.
Тил
Фото: Getty Images
Мол ва бузоқ тили фойдали озуқавий қийматга бой ва парҳезбоп субмаҳсулот саналади. Унинг таркибида оқсил кўп, ёғлар эса камдир. Мол тилида темир моддаси ва B гуруҳи витаминлари бор.
Тилни пиширишдан аввал унинг устки қатламини яхшилаб тозалаш ва 1 соатга сувга ивитиб қўйиш лозим. Тил камида 2 соат давомида қайнатилади ҳамда турли гарнирлар ёки салатлар билан истеъмол қилинади.
Мол юраги
Фото: Adobe stock
Мол юрагида унинг гўштига нисбатан 6 баробар кўп миқдорда B витамини ва 1,5 баробар кўп темир моддаси мавжуд. Мазкур субмаҳсулотни пиширишдан аввал 2-3 соат совуқ сувда ивитиш, сўнг камида 1,5 соат давомида қайнатиш лозим. Ҳар 30 дақиқада сувни алмаштириб туришни унутманг.
Товуқ юраги
Фото: Дзен
Товуқ юраги ҳам витаминларга бой: унда А, PP ва B гуруҳи витаминлари, фосфор, калий, магний, темир, цинк, мис бор. Бошқа субмаҳсулотларга қараганда товуқ юраги мазалироқ таъмга эга. Пиширишдан аввал уни яхшилаб ювиш, юрак ичидан қон қуйқаларини олиб ташлаш ва устки қисмидаги ёғни кесиб олиш зарур.
Мол буйраги
Фото: Diabetis
Цинк, B гуруҳи витаминлари, магний, фосфор кабилар мол буйрагида бисёр. Уни ҳам 2-3 соат совуқ сувда қолдириш, 2 маротаба қайнатиш ва сувини тўкиб ташлаб яна 1 соат давомида пишириш лозим. Мол буйрагининг ўткир ҳиди бўлганлиги туфайли уни бошқа субмаҳсулотлар билан қўшиш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди