Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқатиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!
1. Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради
Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.
2. Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади
Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона таблеткани қобиғини ювиб ташланг. Сўнгра дорининг ичини бирозгина сувга қўшиб мазь ҳолатига келтиринг ва чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.
3. Юздаги тешикчаларни кичрайтиради
Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва тикислайди. Бунинг учун:
• 7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
• 3 қошиқ йогурт ёки сметана;
• 1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.
4. Қазғоқларни бартараф этади
Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.
5. Аспирин – эксфолиант (пилинг)
2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.
6. Оёқдаги қадоқларни кетказади
7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сокига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.
7. Сочларни мустаҳкамлайди
Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, хосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб қўйиб чиқинг. 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.
8. Кийимлардаги доғларни йўқотади
Кийимлардаги тердан пайдо бўлган доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечга қўйинг. Кейин одатдагидек кийимларни ювиб ташлашингиз мумкин, кийимларингиз асл ҳолатига қайтади.
9. Ваннани ялтиратади
Ваннани тозалаш учун 5 дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб ишқалаб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани губка билан енгил ювиб ташланг.
10. Атиргулларнинг умрини узайтиради
Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.
Манба: Даракчи.уз “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”