18:41 / 07.08.2024
124

Аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат

Аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат
Кўкатлар таомга нафақат гўзал безак беради, балки ўзида узоқ умр ва мустаҳкам саломатликни таъминлашга ёрдам берадиган фойдали витамин ва минералларни сақлайди. Шифокор-диетолог Элвина Док авитаминоз ва танадаги шишларга қарши энг яхши учта мавсумий кўкатлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Wday
Петрушка (майданоз) — аёллар саломатлиги ва гўзаллик манбаи

Исталган кўкатлар шишларни бартараф қилишда самара бериши мумкин, лекин улар орасида фойдалилик жиҳатидан петрушка етакчилик қилади. У организмдан ортиқча суюқликни чиқариб, шишларнинг бартараф бўлишини тезлаштиради. Кўкат таркибида қимматбаҳо минераллар: фосфор, калий, магний, селен, темир ва рух бўлиб, ушбу фойдали элементлар гўзалликни сақлашга ёрдам беради. Петрушка ширинликларга бўлган қарамликни камайтиради. Унинг таркибида лимонга қараганда 4 баравар кўп C витамини мавжуд.

Фото: Wday
Айтганча, петрушка қўшилган салатлар метаболизмни яхшилайди ва аёлларда ҳайз даврини тартибга солади. Петрушканинг фойдали хусусиятлари яхшироқ таъсир қилиши учун уни қайта ишланмаган ёғлар, масалан, зайтун ёғи билан истеъмол қилиш лозим. Бундан ташқари, петрушка кўзларни равшан қилади ва терини ёшартиради, аммо ҳомиладор аёлларга уни тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Райҳон барглари шишларни даволайди

Ушбу хушбўй ўсимлик шифобахш хусусиятларга тўла бўлгани учун хонаки доривор ўт деб аталади. Унинг таркибидаги танин кислотаси метаболизмни тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Фото: Wday
Райҳон К, P витамини ва бета каротин миқдори бўйича энг бой кўкатлардан бўлиб, ундаги К витамини гўзаллик ва саломатликни сақлаш учун жуда муҳим бўлган кальций алмашинувида иштирок этади. P витамини кучли антиоксидант вазифасини бажаради ҳамда юрак-қон томир саломатлигини мўтадил сақлайди.

Мазкур ўсимлик сийдик ҳайдаш хусусиятга эга. Шунинг учун танадаги шишларни бартараф этишда райҳондан фойдаланиш мумкин. Бунда кундалик сув балансини таъминлашни унутмаслик лозим. Райҳонни қуритилган ҳолатда, чойга солиб ёки янги узилган вақтида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Исмалоқ — юрак саломатлиги гарови

Фото: Wday
Ҳар доим исмалоқ деганда болалигимиздаги кучли денгизчи Папай ҳақидаги мультфильмни ёдга оласизми? Албатта, сиз бу ўсимликдан бундай натижани кутмаслигингиз аниқ, бироқ исмалоқ танага кенг кўламли фойдали таъсир кўрсатади. У иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон томирларининг ҳолатини яхшилайди, қон босимини барқарорлаштиради ва қондаги атероген липидларнинг таркибини камайтиради. Натижада юрак-қон томир тизимининг ҳолати яхшиланади.

Катталар учун кунига 50-100 грамм миқдорда кўкатлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат