Лаванда ёғи соғлиқ ва гўзаллик учун табиий восита

Саломатлик1 дақиқа ўқиш290
Лаванда ёғи соғлиқ ва гўзаллик учун табиий восита

Лаванда ёғи қадимдан инсон саломатлиги ва гўзаллиги учун ишлатиб келинадиган энг машҳур эфир мойларидан бири ҳисобланади. Унинг шифобахш хусусиятлари нафақат ароматерапияда, балки тери муаммоларини бартараф этиш, уйқуни тартибга солиш, бош оғриқларини енгиллаштириш, соч саломатлигини мустаҳкамлаш ва руҳий ҳолатни яхшилашда ҳам кенг қўлланилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лаванда ёғининг антимикроб ва антибактериал хусусиятлари уни псориаз (тошбақа касаллиги), акне (ҳуснбузар), аллергия ва бошқа кўплаб тери муаммоларига қарши самарали воситага айлантиради. Агар терида акне пайдо бўлса, бир томчи лаванда ёғини бевосита ушбу жойга суртиш мумкин. Шунингдек, уни кокос ёғи билан аралаштириб ишлатиш акнени олдини олишда ёрдам беради.

Лаванда ёғининг яна бир муҳим жиҳати — у теридаги ажинларни камайтиради ва янги доғларнинг ҳосил бўлишини секинлаштиради. Унинг таркибидаги антиоксидантлар терига зарар етказувчи эркин радикалларга қарши курашиб, қариш жараёнини орқага суришда ёрдамчи бўлади. Шунингдек, терининг эластиклигини сақлаб, уни ёш ва соғлом кўринишда ушлаб туради.

Шифобахш хусусиятларидан бири сифатида лаванда ёғидаги бета-кариофиллин моддаси теридаги яраларни тезроқ битишига кўмаклашади. Бундан фойдаланиш учун пахтага бир неча томчи лаванда ёғини томизиб, яра устига енгилгина суртиш кифоя.

Унинг яна бир ноёб хусусияти — тинчлантирувчи таъсири. Лаванда ёғи хидли таркиби орқали нерв тизимини барқарорлаштириш, стрессни камайтириш ва уйқуни тўғри йўлга қўйишда ёрдам беради. Шу билан бирга, у хашаротлар чақишига қарши самарали восита ҳисобланади. Лаванда ёғини терига суртилса, чивин ва бошқа майда ҳашаротлардан ҳимоя қилади, уларни узоқлаштиради. Агар ҳашарот чақса, унинг асаблантирувчи таъсирини йўқотиш ва қичишишни камайтиришда ҳам ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?