Чақалоқнинг лиқилдоғи нега катта ёки кичик бўлади? Кальцийнинг таъсири борми?

1 дақиқа ўқиш16
Чақалоқнинг лиқилдоғи нега катта ёки кичик бўлади? Кальцийнинг таъсири борми?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Чақалоқ бошидаги лиқилдоқнинг ўлчами ирсий хусусиятлар, ҳомиладорлик муддати ҳамда бош суяги суякларининг ўсиш суръатига боғлиқ бўлиб, у ҳар доим ҳам касаллик белгиси ҳисобланмайди.
  • Лиқилдоқнинг катталиги организмдаги калсий миқдорини кўрсатмайди, шу сабабли болага ўзбошимчалик билан калсий ёки Д витамини бериш мумкин эмас.

Янги туғилган чақалоқнинг бошидаги юмшоқ жой — лиқилдоқ ота-оналарда кўплаб саволлар туғдиради. Айрим болаларда у каттароқ, бошқаларида эса кичикроқ бўлади. Баъзи ота-оналар буни организмдаги кальций миқдори билан боғлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри?

Лиқилдоқнинг катта-кичиклиги нимага боғлиқ?

Лиқилдоқ — чақалоқ бош суяги суяклари ҳали тўлиқ бирикмаган жой. У бош миянинг ўсиши ва бош суягининг кенгайиши учун зарур.

Лиқилдоқнинг катталиги ҳар бир болада турлича бўлиши мумкин. Бунга ирсий хусусиятлар, ҳомиладорлик муддати, боланинг ривожланиши ва бош суяги суякларининг ўсиш суръати таъсир қилади. Шу сабабли туғилганданоқ лиқилдоғи кичик ёки каттароқ бўлиши ҳар доим ҳам касаллик белгиси эмас.

Бош тепасидаги катта лиқилдоқ одатда 12–18 ойлик даврда ёпилади. Айрим болаларда бу жараён эртароқ ёки кечроқ содир бўлиши ҳам мумкин.

Кальций кўп бўлса, лиқилдоқ кичик бўладими?

Бу фикр тўлиқ тўғри эмас. Лиқилдоқнинг катталиги организмдаги кальций миқдорини кўрсатмайди. Кальций суяклар ривожланиши учун муҳим бўлса-да, лиқилдоқнинг кичиклиги боланинг организмида кальций кўплигини англатмайди.

Аксинча, Д витамини етишмовчилиги ва рахит каби ҳолатларда суякларнинг ривожланиши бузилиб, лиқилдоқнинг кеч ёпилиши кузатилиши мумкин. Аммо буни фақат лиқилдоқнинг кўринишига қараб аниқлаб бўлмайди.

Шунинг учун лиқилдоқни тезроқ ёпиш мақсадида болага ўзбошимчалик билан кальций ёки Д витамини бериш мумкин эмас. Қўшимчалар фақат мутахассис тавсияси билан берилиши керак.

Chaqaloq kalla suyagi choklari va liqildoqlarining yopilish bosqichlari sxemasi.

Қачон хавотирланиш керак?

Агар лиқилдоқ жуда эрта ёпилса, боланинг боши етарлича ўсмаётган бўлса ёки бош шаклида ғайриоддий ўзгаришлар кузатилса, педиатр кўригидан ўтиш зарур. Лиқилдоқнинг тинч ҳолатда бўртиб туриши ҳам шифокор кўригини талаб қилади. Аксинча, унинг ичкарига ботиб қолиши сувсизланиш белгиси бўлиши мумкин.

Лиқилдоқнинг катта ёки кичиклиги боланинг соғлиғи ҳақида якка ўзи хулоса чиқариш учун етарли эмас. Мутахассислар унинг ҳолатини боланинг ёши, бош айланаси ўсиши ва умумий ривожланиши билан биргаликда баҳолайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?