21:12 / 01.03.2017
25 803

Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйракка "фойдали" гуруч

Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйракка "фойдали" гуруч

Гуруч Шарқ халқлари ошхонаси ва дастурхонида нон билан деярли тенг ўрин ва мавқега эга маҳсулот. Азал-азалдан гуруч нафақат мазали таомларнинг асоси, балки кўпгина шифобахш хусусиятларга эга неъмат сифатида ҳам қадрлаб келинган, деб ёзади Даракчи нашри. Қуйида гуручнинг ана шу хусусиятларидан айримлари билан танишасиз.

1. Гуруч таркибида бошқа исталган дон-дунга нисбатан бир неча баробар кўп крахмал мавжуд.

2. Оқсиллар, аминокислоталар ва витаминлар ҳам жуда кўп. Гуруч таркибидаги инсон организми учун зарур моддалар идеал даражада мувозанатлашган. Масалан, калий ва натрий 5:1 нисбатда бўлиб, у организмдаги кислота-ишқор мувазанатини сақлаб туришга ёрдам беради.

3. Ўпка учун фойдали, бронхит ва бронхиал астмани даволашда гуручни дуккакли донлар билан қўшиб қайнатиб, кунда 3 маҳал суви билан бирга истеъмол қилиш керак.

4. Ҳазм аъзоларига, хусусан, йўғон ичакка яхши таъсир қилади. Агар қаттиқ қайнатиб, суви ичилса, ичак деворларини мустаҳкамлайди, ич кетишини тўхтатади. Сут билан қўшиб қайнатилса, ичакларни тозалайди. Гуруч қайнатмасидан ҳуқна қилинса, ичакдаги яраларга кор қилади.

5. Ангина, грипп ва зотилжамда гуручни ялпиз ва пиёз қўшиб қайнатиб, суви ичилса, иситма туширувчи, микробларни ўлдирувчи ва уларни организмдан чиқариб юборувчи восита вазифасини ўтайди.

6. Ошқозон ва ичаклар яраси, гастритларда гуручни сариёғ ёки ўсимлик ёғи қўшган ҳолда қайнатиб истеъмол қилиш керак.

7. Янги туққан оналарда гуруч қайнатмаси сутни кўпайтиради.

8. Гуруч қайнатмаси чанқоқни қондиради.

9. Буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади. Бунинг учун ҳам гуруч қайнатмасини тез-тез истеъмол қилиб туриш керак.

10. Гуруч кўп истеъмол қилган одамнинг юз ранги тиниқ бўлади. Шунингдек, қовун шарбатига солиб қайнатилган гуручнинг суви билан сепкиллар ва бошқа пигмент доғларни йўқотса бўлади.

11. Оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Бунинг учун хом гуручни чайнаш керак.

12. Жароҳатлар, бўғинлар чиқиши, ҳашаротлар чақишида фойда қилади. Бунинг учун гуруч унини озгина сирка билан қайнатиб, жароҳатнинг устига компресс қилиб қўйилади.

Шифо мақсадларида усти силлиқланмаган жайдари гуручдан фойдаланилади. Чунки гуруч донларининг айнан юза қисмида шифобахш моддаларнинг аксар қисми жамланган бўлади.



Шифобахш рецептлар


Гуручдан тиндирма

Остеохондроз, артрит, ревматизмни даволаш учун: 1 литр совуқ ва тиндирилган сувга 4 ош қошиқ гуруч, 3 ош қошиқ шакар, 5 дона майиз қўшиб, 4 кун давомида тиндириб қўйилади. Докадан сузиб олинади. Наҳорга ва тунги уйқудан олдин оч қоринга ярим стакандан ичилади. Даволаш муддати: 2-3 ой. Тайёр тиндирма музлаткичда сақланади.

Шифобахш бўтқа

Гуручдан тайёрланган бўтқалар камқувватликда яхши ёрдам беради, аммо гуручнинг усти силлиқланмаган, жайдарисини танлаш керак. 1 стакан гуручга 0,3 стакан буғдой кепагини қаҳвамайдалагичдан ўтказиб қўшиб юбориш ва шу аралашмадан бўтқа ёки ширгуруч тайёрлаш керак. Бу фермент ва макроэлементларга, витаминларга бой таом ҳисобланади.

Хом гуруч

Организмдан хилтларни (холестерин, иккиламчи ёғ кислоталари, турли паразитлар, ўтни) чиқариб юборишда қўлланилган. Бир неча кун давомида ҳар куни нонуштага 1-2 ош қошиқ хом гуручни яхшилаб чайнаб есангиз, танангизни турли зарарли моддалар тарк этаётганини ўзингиз ҳам сезасиз. Аммо бу даво чораси гастритда, ошқозон-ичак яраларида, ич қотишида тавсия этилмайди. Шунингдек, гуручни камида 50-100 марта чайнаб, кейин ютишни ҳам унутманг.

Юмшоқ гуруч

Гуручни кўп миқдордаги сувда паст оловда 5-8 соат давомида қайнатиб, жуда юмшоқ ва шифобахш воситага айлантириш мумкин. Бунинг учун 10 стакан сувга 1 стакан гуруч солинади. У парҳез таом сифатида организмга тикловчи ва қувват берувчи таъсир кўрсатади.

Гуручли крем

Гуручни 1,5 соат давомида қайнатиб, юзидаги қуйқаси олинади. Жайдари гуручдан олинган бундай крем ютишга қийналадиган, қизилўнгач, ошқозон касалликларига чалинган беморларга ва узоқ муддат оч юрганларга тавсия этилади. Кўпгина онкологик беморлар бундай кремни жон деб истеъмол қиладилар ва уларга қувват қайтади.

Косметологияда

Гуручдан тайёрланган крем терининг тонусини ошириб, таранглаштиради, озиқлантиради ва майда ажинларни йўқотади. Бунинг учун озгина қовуриб олинган гуручни 1:4 нисбатдаги сувга солиб, паст оловда узоқ вақт қайнатиш керак. Кейин докадан сузиб олинади, ҳосил бўлган крем тозаланган юзга ярим соатга суртиб қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйракка "фойдали" гуруч