17:11 / 20.03.2017
12 035

Даволаш керак бўлган ҳорғинлик сабаблари

Даволаш керак бўлган ҳорғинлик сабаблари

Агар сиз доимий толиққанлик ҳолатида юрсангиз, бунинг сабабини аниқлашингиз лозим: ишингиз кўплигиданми ёки сизда қанақадир касаллик пайдо бўла бошладими? Бизнинг мақоламизда энг кўп тарқалган ва чарчоқ белгилари билан намоён бўладиган касалликлар келтирилган.

Темир етишмаслиги

Темир моддаси етишмовчилигида гемоглобин ишлаб чиқариш пасаяди, ҳужайраларнинг етарлича кислород ололмаслиги доимий чарчоқликни келтириб чиқаради.

Белгилари:
  • совуқ қўллар;
  • муз, баъзан тупроқ, крахмал ейишни хоҳлаш;
  • кўкракдаги ноқулайлик, ҳансираш;
  • рангпар тери, мўрт, қатламлашган тирноқлар;
  • касалманд, шишган ёки қизарган тил.

Бошланғич даврида таркибида темир моддаси бўлган овқатларни кўпайтириш йўли билан вазиятни тўғрилаш мумкин.

B12 витамини етишмаслиги

Чарчаш — B12 витамини етишмаслиги белгиларидан бири.

Белгилари:
  • ёмон кайфият, йиғлоқилик, хавфсираш;
  • аниқ кўролмаслик, ўзгача соялар пайдо бўлиши;
  • рангпар ёки сарғимтир тери, текис тил;
  • санчиш, оёқ ва қўлларнинг увишиши.

Бундай ҳолларда дозаси шифокор томонидан тайинланган синтетик аналог қабул қилиш зарур бўлади.

Ичак касалликлари

Ичаклар фаолиятининг бузилишига ундаги зарарли бактериялар ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши сабаб бўлади. Бу микроорганизмлар йўқолиши оқибатида асаб тизимига салбий таъсир қилувчи ва чарчоқликни келтириб чиқарувчи токсинлар ажралиб чиқади.

Белгилари:
  • ортиқча газ пайдо бўлиши, қориндаги оғриқ;
  • оғизда ёқимсиз таъм пайдо бўлиши;
  • тил устидаги оқ доғлар.

Ичакларни даволаш унинг фаолиятини бузган касаллик турига қараб белгиланади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Tohir
Tohir 3 апреля 2020 15:18
Kuchli holsizlik 10kundan Oshiq davom etishi mumkinmi?
Янгиликлар » Саломатлик » Даволаш керак бўлган ҳорғинлик сабаблари