12:35 / 05.04.2017
9 861

Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди

Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди
Кеч ухлайдиган кишиларда ақл-идрок даражаси уйқуга эрта кетадиганларга қараганда баландроқ бўлади. Бу ҳақда «Сегодня.ua»га асосланиб "Соф.уз" хабар берди.

Америкалик талабалар устида ўтказилган тажриба натижалари ақл-заковати юқори даражада бўлган одамлар ўзларининг қобилиятсизроқ тенгдошларига нисбатан анча кеч уйқуга кетишини кўрсатди.

Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби психологи Сатоси Канажава ақл-заковат даражаси ва уйқу режими ўртасидаги баъзи боғлиқликларни айтиб ўтди. Чунончи, кеч ухлайдиганларда орзу қилиш ва режа тузиш учун кўпроқ вақт бўлади: кундуз куни оила, иш, дўстлар ва бошқа ташвишлар билан банд бўлиб, киши бундай ишлар билан шуғуллана олмайди. Шунингдек, тун қоронғиси ўзига хос руҳий ва ҳиссий туйғуларни бошдан кечиришга ундайди, бу айниқса шоиртабиат кишилар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди