Ўзбекистонда кузга қадар «Тиббий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Душанба куни Lex.uz сайтида эълон қилинган Президентнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори шу ҳақда сўз боради, деб ёзади "Соф.уз" нашри.
Қонунда ҳар бир фуқаронинг тиббий суғурта тизимига қамраб олиниши, бунда умумийлик ва мажбурийликни кўзда тутилиши режалаштирилган.
Унда ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактик хизматлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек суғурта полисига мос раившда юқори сифатли тиббий хизматлар тақдим этилиши кафолатлари белгиланади.
Мажбурий ва кўнгилли тиббий суғурта тизимида иштирок этувчи фуқаролар учун рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар ишлаб чиқилиши зарур.
Шунингдек қонунда кўнгилли ва мажбурий тиббий суғуртанинг қонуний асослари, тиббий ва профилактик хизматлар учун тарифларни бошқариш масалалари, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари ҳажмларини бошқариш механизмлари ҳам белгилаб қўйилиши лозим.
Тиббий суғурта маблағларини бошқариш учун Мажбурий суғурта жамғармаси ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади