12:27 / 07.06.2017
9 755

ОАВ: Олимлар марҳумлар миясини тиклаш устидаги тажрибаларга киришмоқда

ОАВ: Олимлар марҳумлар миясини тиклаш устидаги тажрибаларга киришмоқда
Bioquark компанияси ўқ ҳужайралар ёрдамида марҳум инсонлар миясини тиклаш устидаги тажрибаларга киришишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб, «Hordiq.uz» хабар бермоқда.

Компания бу йил ўтказиладиган тажрибалар учун 20 кишининг жасадидан фойдаланади. Аввалига уларга ўқ ҳужайралари инъекцияси юборилади. Сўнг олимлар махсус оқсил аралашмасини тўғридан тўғри орқа мияга юборади — бу янги нейронлар ўсишига олиб келиши керак.

Кейинчалик тадқиқотчилар 15 кун давомида лазер терапияси ўтказади ва бу туфайли нейронлар алоқа боғлаши лозим.
Олимлар бу вақт мобайнида мияда нималар рўй бераётганини кузатиб боради ва ҳар қандай ўзгаришларни қайд этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » ОАВ: Олимлар марҳумлар миясини тиклаш устидаги тажрибаларга киришмоқда