13:03 / 11.06.2017
9 392

Олимлар: оғзингизни очиб ухламанг

Олимлар: оғзингизни очиб ухламанг
Чунки пашша кириб кетади, демоқчи эмасмиз. Гап шундаки, уйқуда оғиздан нафас олиш кислота мувозанатини бузади ва тишларга хунук таъсир кўрсатади, деб ёзади Соф.уз сайти.

Янги Зеландия олимлари одамлар ноқулай ҳолатда ёки бошини ёстиққа нотўғри қўйганда беихтиёр оғзини очиб ётади, деган хулосага келди.

Оғиздан кираётган ҳаво оқими оғиз бўшлиғини қуритиб қўйиб, сўлак кўп ажралишига сабаб бўлади. Натижада кислоталилик даражаси ортади ва тиш эмали қўшимча зарарли таъсирга дучор бўлади. Оқибатда кариес касаллиги ривожланиши ва оғиздан нохуш ҳид анқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар: оғзингизни очиб ухламанг