Иммунитет организмнинг касал юқтирмаслиги ва касалликларга қарши курашиш қобилиятидир. Иммунитетни кўтариш эса саломатликни мустаҳкамлашнинг бир усули ҳисобланади. Иммун тизимининг заифлашиши нафақат маълум бир витамин ёки минераллар етишмаслиги, балки ҳаёт тарзингиз ва кун тартибингизнинг нотўғри ташкил этилишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Биз бу борада мутахассисга мурожаат қилдик. Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 51-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Салимова Наргиза Эргашмуродовна сўзларига кўра, организмнинг ҳимоя кучларини дори-дармонларсиз ҳам ошириш мумкин. Хўш, иммун тизими нормал ишлаши учун нималар қилиш керак?
Ҳар куни бир вақтда ухлашга ётинг
Соат нечида эканлигидан қатъий назар ҳар куни бир хил вақтда ухлашга ўрганиш лозим, бу тез уйқуга кетиб, тўлиқ дам олиш имконини беради.
Агар ухлашга эртароқ ёки кечроқ ётсангиз, организм ритмлар ўзгаришига мослаша олмайди, натижада уйқу юзаки бўлади. Суткада камида 8 соатни уйқуга бағишлаш лозим, зеро организм қайта тикланиши учун айнан шунча вақт зарур.
Кунни бир пиёла чой билан бошланг
Япон олимлари тадқиқотлари шуни кўрсатдики, кўк ёки қора чойда мавжуд моддалар шамоллаш вируси билан самарали курашишга қодир экан. Кунига 2—3 пиёла чой етарли.
Шамоллашнинг илк белгилари пайдо бўлиши билан чора кўринг
Бунда халқ табобатидан фойдаланиш мумкин. Майдаланган майиз ва ёнғоққа асал ҳамда лимон шарбати қўшиб, аралаштиринг. Ушбу аралашмани шамоллашнинг илк аломатларини сеза бошлашингиз билан кунига уч марта 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг.
Бундан ташқари, наъматак қайнатмасига асал қўшиб, ичиб туриш ҳам шамоллаган вақтда катта самара беради.
Етарлича сув ичинг
Организмнинг катта қисми сувдан иборат бўлганлиги туфайли, у ҳар куни маълум миқдордаги сувга эҳтиёж сезади. Олимлар ушбу меъёрни 8 стакан деб белгилаган. Сувсизланиш натижасида организмнинг асосий функсиялари, жумладан инфексияларга қарши курашиш қобилияти сусаяди.
Тозаликка риоя қилинг
Кун давомида ифлос юзалар ва буюмларга кўп қўл теккизамиз, худди шу қўллар билан бурун ва кўзларимизни ишқалаймиз. Натижада микроблар бурун ва кўз шиллиқ пардалари орқали организмга киради. Бунга йўл қўймаслик учун эса қўлларни тез-тез ювиб туриш зарур.
Бундан ташқари, овқатланиш рационингизга қуйидаги озуқаларни киритинг:
Оқсилга бой маҳсулотлар: гўшт, балиқ, дуккаклилар. Гўшт ва балиқни ҳар куни, нўхат ёки ловияни эса ҳафтада 1—2 марта истеъмол қилиш лозим.
Мева-сабзавотлар: сабзи, лавлаги, карам, саримсоқ пиёздан тортиб, анор, майиз, олмагача.
Таркибида калий бўлган маҳсулотлар: картошка, ўрик, ёнғоқ, гречка ва сўли ёрмалари.
Қатиқ маҳсулотлари: қатиқ ва ёгуртлар интерферон ишлаб чиқарилишини кучайтиради, шунинг учун уларни тез-тез тановвул қилиш, ҳаттоки салат ва овқатларга қўшиб ичиш тавсия этилади.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас