Биз янгича фикрлаганимизда ўзига хос ғоялар пайдо бўлади, лекин биз кўпинча ўзимизга ўзимиз қатъий чегара белгилаймиз ва ундан чиқиб кета олмаймиз.
1. Ўзингизнинг ҳамма ғояларингизни ёзиб қўйинг
Фақат бевосита ишингиз билан боғлиқ бўлганларини эмас, хаёлингизга келган фикрларнинг ҳаммасини ёзиб қўйинг. Балки борлигига шубҳа ҳам қилмаган муаммоларингизни шундай ҳал қиларсиз.
Лекин айни вақтда сиз ишлаётган лойиҳани эслатадиган фикрларга алоҳида эътибор беринг. Уларни қандай қилиб амалда татбиқ қилиш ҳақида ўйлаб кўринг. Бироз вақт ўтгандан кейин унга янгича назар билан қараш учун бу рўйхатга яна қайтинг.
Ғоялар ва фикрлар ёзилган рўйхатнинг ҳар доим ёнингизда бўлишига ҳаракат қилинг.
2. Янгисини синаб кўринг
Анчадан бери ўрганмоқчи бўлиб юрган дарслар ёки курсларга ёзилинг — бу сиздаги ижодкорликни оширади. Сиз янги одамлар билан танишасиз, янги тажрибалар орттирасиз, нарсаларга бошқа томондан қарай оласиз.
Бундан ташқари, вазифаларга янги келган одам нуқтаи назари билан ёндашишга ҳаракат қилинг. Бизнинг билимларимиз ва тажрибаларимиз баъзан муаммоларнинг ечимини кўришимизга тўсқинлик қилади. Унга тажрибали профессионал сифатида эмас, балки ҳаваскор сифатида қарашга ҳаракат қилинг. Ўзингизда бундай одатни ривожлантириш учун, янги қизиқишлар орттиринг ва ишни нолдан бошланг.
3. Муваффақиятсизликдан қўрқманг
Биз кўпинча муваффақиятсизликка учрашдан қўрқамиз, лекин айнан барбод бўлишлар баъзан кутилмаган муваффақиятли ғояларга олиб келади.
Омадсизликларга бўлган муносабатингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг, уларни яширин кашфиётлар сифатида қабул қилинг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди