Экспертлар бир марта ишлатиладиган устарадан кўп марта фойдаланиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби улар айнан бир марталик эканлигидир.
“Жилет” каби соқол оладиган бир марталик устарадан айримлар кўп марта фойдаланиши сир эмас, чунки соқолни бир марта олиш биланоқ устара тиғи ўтмаслашиб қолмайди. Тўғри, мутахассислар уни 2-3 марта фойдаланишдан қайтармаган, бироқ соғлиқни сақлаш учун ҳеч бўлмаса бир ҳафтада алмаштириш лозимлигини таъкидлайди. Кўп марта фойдаланиш шундай касалликлар келтириб чиқариши мумкинки, тасаввур этиш қийин.
Косметолог-олимлар устара тиғида бактериялар кўпайиши учун қулай шароит бор, дейди. Тиғ терини кесиб олса, бактерия осонгина қонга ўтади ҳамда яллиғланиш ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради.
Гап шундаки, устара нам ҳолатда сақланади, унда инсон терисининг майда қолдиқлари бор, бу эса бактериялар кўпайиши учун жуда қулай шароитдир. Қолаверса, тиғнинг ёнидаги нам тасмачага ҳам бактерия ин қура олади.
Бундай гигиена қуролларидан нотўғри фойдаланиш тери инфекцияси, ачишиш, псевдофолликулит, гиперпигментация (терининг қорайиши) ва бошқа оқибатларни келтириб чиқаради.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Аббосбек Файзуллаев ўз жамоасини топди...