19:05 / 09.10.2017
7 291

Ўтириб ишлашнинг зарарини қандай камайтириш мумкин?

Ўтириб ишлашнинг зарарини қандай камайтириш мумкин?
Одатда ҳамма маслаҳатлар қандай қилиб камроқ ўтириш ва кўпроқ ҳаракат қилиш мавзусига бағишланади. Лекин биз қандай ва ниманинг устида ўтириб ишлашимиз ҳам жуда муҳимдир.

Компьютер ёнида узоқ ўтириш натижасида пайдо бўладиган асосий муаммоларнинг бири — бу гиподинамия эмас, балки гавданинг букчайган ҳолати ҳисобланади.

Нима учун биз букчайиб қоламиз?

Ўтирғичи ётиқ бўлган ҳар қандай стул тананинг физиологик ҳолатни қабул қилишига тўсқинлик қилади. Стулнинг ётиқ юзасида жойлашган сонларнинг узатилган ҳолати сабабли тос суягида айланиш лаҳзаси юзага келади. Тос суяги орқага чекинишга ҳаракат қилади, бел букилади ва биз букчайиб қоламиз.

Белнинг букилиши натижасида умуртқа поғоналарига бўлган оғирлик 10-11 марта ошади. Остеохондроз, протрузия ва даббалар пайдо бўлади.

Физиологик ўтирғичлар

Ўтган асрнинг 70 йилларида Европада шифокорлар болалар нима учун стулда тебраниб ўтиради деган саволнинг устида бош қотира бошладилар. Маълум бўлишича, ўтирғич энгашганда уларнинг тос суяги ва умуртқаси табиий ҳолатни эгаллайди.

Шундан кейин эгилувчан ўтирғичли стулларни ишлаб чиқариш бошланди. Одам сирғаниб тушиб кетмаслиги учун, уларнинг тузилишига тиззали тиргак қўшилди ва «тиззали стул» (kneeling chairs) деган ном олди. Бундай стулларни ортопедик стуллар деб ҳам айтишади: улар ўтириб ишлаш натижасида орқасида жиддий оғриқлар пайдо бўлганлар учун жуда мос келади.

Албатта, ҳеч қандай стул соғлиқни кафолатлай олмайди. Лекин натижага эришиш учун ўз ҳаётига фойдали чоралар, масалан жисмоний машқларни қўшишдан ташқари асосий зарарли омилларни бартараф қилиш ҳам жуда муҳим. Масалан, ҳар куни бизнинг организмимиз захираларини билинтирмасдан ўғирлайдиган оддий стулларни алмаштириш.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўтириб ишлашнинг зарарини қандай камайтириш мумкин?