Молиявий қийинчиликлар инсонларда кучли стрессни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида инфаркт хавфини 13 мартага оширади. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар Йоханнесбургдаги касалхоналардан бирида 106 нафар ўткир миокард инфарктига чалинган киши ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровнома иштирокчиларидан улар касалликка чалингунигача бўлган бир ой ичида иш фаолияти ёки молиявий муаммолар билан боғлиқ стресс ёки асаббузарликларни бошдан кечиргани ҳақида сўралди.
Шу билан бирга олимлар худди шунча нафар инфарктга чалинмаган инсонларни ҳам сўроққа тутди.
Олимларнинг аниқлашича, молиявий муаммолар ёки иш билан боғлиқ стресс миокард инфарктига чалиниш хавфини оширган.
Иш фаолиятида ўртача ёки жиддий стрессни бошдан кечираётган инсонларда инфарктга чалиниш хавфи бундай зўриқишни бошдан кечирмаган инсонларга нисбатан 5,6 марта юқорироқ экан.
Мунтазам равишда молиявий қийинчиликлар гирдобида яшовчи инсонларнинг инфарктга чалинишга мойиллиги 13 мартага кўпроқ эканлиги маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...