12:40 / 18.12.2017
16 694

Оч қоринга сув ичишнинг фойдаси

Оч қоринга сув ичишнинг фойдаси
Биласизки, ҳар тонг 1 стакан тоза илиқ сув ичишнинг организм учун фойдаси бисёр. Бу борада диетолог Оксана Скиталинская унинг айнан қай бир соҳа учун фойдали эканлигини тушунтириб берди.

Хабарда айтилишича, сув сафро ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, ўт қопи яллиғланиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади, тошлар пайдо бўлишининг олдини олади, хазми таомни енгиллаштиришда ҳам кўмак беради.

Ҳар тонг оч қоринга ичилган сув эса ичаклардаги касаллик қўзғатувчи бактериялар ва токсинларни ювиб кетади.

“Бир стакан сув – қаришнинг олдини олиш, яъни турли жисмоний бузилишлар ва касалликлар профилактикасининг оддий, содда, аммо кучли воситасидир” дейди диетолог.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оч қоринга сув ичишнинг фойдаси