20:03 / 02.01.2018
70 958

Қон томирларини тозалаш усуллари

Қон томирларини тозалаш усуллари
— Кўп йиллардан буён бош оғриғидан азоб чекаман. Аввалига мутахассис шифокорлар тавсияси билан муолажалар олиб, анчагина енгиллашгандек бўлдим. Бироқ кейинги вақтларда бу оғриқ яна қайталади. Шифокорларнинг айтишича, бунақанги вазиятда бош мия томирларини тозалаш керак экан. Бунинг учун эса табиий усуллардан фойдаланиш янада самарали натижа бераркан. Агар иложи бўлса, уй шароитида бош мия қон томирларини тозаловчи маҳсулотлар ва улардан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берсангиз?
Муяссар АБДУҚОДИРОВА

— Инсоннинг бош мия қон томирларини тозалаш жуда ҳам муҳим ва фойдали ишдир. Бунинг натижасида киши ўзини ҳис қилиши сезиларли яхшиланади. Бу, шунингдек, остехондроздан атеросклерозгача бўлган турли касалликлар билан оғриган кишиларга ёрдам беради.
Дарҳақиқат, томирларни мунтазам тозалаб туриш бизга бошнинг оғирлашганидан, бош оғриғидан халос бўлишга, кайфият ва хотиранинг яхшиланишига, диққатнинг жамланишига яна кенг имкон беради. Бунинг учун улуғ бобокалонимиз, Абу Али ибн Сино тавсиясига кўра, кўпроқ табиий маҳсулотлардан фойдаланиш буюрилади. Чунки улар кимёвий хоссаларсиз, бош мия қон томирларига сингиб боради ва уни тиқилмалардан тозалаб, қон айланишини яхшилайди. Қон айланиши яхшиланиб, организм ортиқча тиқилмалардан халос бўлгач, бош мия фаолияти изга тушиб кетади.

ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

Организмнинг умумий саломатлиги ва қон томирларини тозалаб туриш учун ҳар куни нонуштадан олдин битта мандарин, бир сиқимдан майиз ва ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шундан 15-20 дақиқа ўтиб, бир чой қошиғида тоза табиий асал ва бир бўлак лимон аралаштирилган қайнаган сув ичиш буюрилади. Яна 15-20 дақиқа ўтиб, нонушта қилишингиз мумкин.

АСАЛ ВА ЁНҒОҚ
Бош мия қон томирларини тиқилмалардан халос этиш баробарида уни қувватлантиришни истасангиз, асал ва ёнғоқли аралашмадан қабул қилинг. Бунинг учун 5 дона ёнғоқ мағзини майдалаб, 1 ош қошиқ табиий асал билан аралаштиришингиз лозим. Кейин эса унга ярим чой қошиғидан янчилган долчин ва занжабил қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ҳамда аралашмани бир сутка музлаткичда сақланг.
Қувватлантирувчи мазкур дармондори тайёр бўлгач, ундан кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

ПИЁЗ ШАРБАТИ ВА АСАЛ
Стаканнинг учдан бири миқдорида пиёз шарбатини сиқиб олиб, 1 стакан тоза табиий асал билан аралаштиринг. Аралашмани 1 чой қошиқдан кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин истеъмол қилинг. Бу восита қон томирларини тозалашга ёрдам бериши билан биргаликда иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

ТАБИИЙ ШАРБАТЛАР
Ҳар куни тушлик ва кечки овқатланишдан олдин, биринчи кун ярим стакан анор шарбати, иккинчи кун ярим стакан олма шарбати, учинчи кун эса ярим стакан сабзи шарбати ичиш тавсия этилади. Бунда дўкондан олинган шарбат эмас, уй шароитида янги тайёрланган шарбат ичишингиз буюрилади.

ҚАРИҚИЗ ИЛДИЗИ ДАМЛАМАСИ
Қуритилган қариқиз илдизидан 10 граммини олиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйинг ва 8-10 соатга бостириб қўйинг. Сўнг докадан ўтказиб, салқин жойга қўйинг. Эритмани 1 ой давомида 4 ош қошиқдан кунига бир маҳал нонуштадан ярим соат олдин ичинг. Бу дамлама бош мия қон томирларини тозалашда самарали ёрдам беради.

НАЪМАТАК ДАМЛАМАСИ ЭНГ ЯХШИ ТОЗАЛОВЧИ
1 стакан наъматак меваларини тозалаб, 2-3 бўлак новвот билан термосга солинг ва устидан 1 литр қайноқ сув қуйиб, 2-3 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичинг.
Эслатма: Ҳар қандай тавсияни қўллашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Зулфизар ИСОҚОВА тайёрлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон томирларини тозалаш усуллари