12 770
Қизил рангли маҳсулотларни истеъмол қилиш организмга салбий таъсир қилиши мумкинми?
Аллергик хасталикларда қизил рангли маҳсулотларни истеъмол қилиш салбий ҳолатларга сабаб бўлишини эшитганмиз. Бу қандай ўзига хосликлар билан боғлиқ? Шу ҳақда Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази олий тоифали шифокори Жамшидбек НАЗАРОВ маълумот беради.
— Олимларнинг олиб борган изланишлари натижасига кўра, қизил рангли мева ва сабзавотларда ликапин ва антоцианин моддалари мавжуд. Шунингдек, улар кучли аллергия қўзғатувчи (гистоминолибератор)лар сақлаши туфайли аллергик хасталикларда тавсия этилмайди. Қизил мева ва сабзавотлар ўзидан сунъий ранг чиқариш хусусиятига эга. Бундай маҳсулотлар қаторига помидор, цитрус мевалар, қулупнай, малина, олча, смородина ҳамда улардан тайёрланган шарбат ва мурабболарни киритиш мумкин. Аллергияга мойиллиги бор кишилар касаллик безовта қилганда ва баҳор ойларида буларни истеъмол қилмаслиги тавсия этилади. Лекин олхўри меваси ва шарбати бундан мустасно. Шунингдек, қизил олманинг пўстини арчиб истеъмол қилса бўлади.
Аллергиянинг мавсумий ёки доимийлигига қараб, қатьий парҳезда бўлган беморлар хуруж вақти ўтгандан сўнг аста-секинлик билан оз-оздан қизил маҳсулотларни кам миқдорда истеъмол қилиши мумкин.
«Оила даврасида» газетасидан олинди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади