Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда пайшанба куни пресс-холлда маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили мамлакат бўйича 1269 дона ихтисослаштирилган тез тиббий ёрдам автотранспорти харид қилиниб, ҳудудларнинг талаби тўлиқ қондирилди. Тез тиббий ёрдам бригадаларининг дори воситалари билан таъминланиши икки баробарга оширилди.
Шунга қарамасдан тез тиббий ёрдам самарадорлиги ҳали белгиланган талабларга жавоб бермайди. Тез тиббий ёрдам бригадаларини дори препаратлари ва тиббий буюмлар, шунингдек ихтисослашган ускуналар билан таъминлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
Қарор билан мулк шаклидан қатъий назар, тегишли вазиятларда тиббиёт муассасаларининг барчаси беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатади. Малакали тез тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш қонун бўйича тақиқланади.
Қарорда, шунингдек, тиббиётнинг мазкур тезкор тизимини энг замонавий алоқа ва техника воситалари билан таъминлаш, бирламчи тиббий ёрдам муддатини янада қисқартириш, унинг сифатини яхшилаш, бу борада илғор иш услубларини жорий этиш билан боғлиқ амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Тошкент тез ёрдам станцияси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиаллари базасида диспетчерлик хизматлари ишга туширилиб, уларга куну тун 103 рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин. Жорий йилда Тошкент ва вилоятлар марказлари, келгуси йилдан барча туман ва аҳоли пунктларида call-марказлар ишга тушади.
Авваллари Фарғона водийсининг баланд тоғли Қамчиқ довонида шошилинч ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими бўлмаган. Эндиликда довоннинг ҳар 20 километрида биттадан тез тиббий ёрдам машинаси бўлади, деди Президентнинг давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов.
Барча тез тиббий ёрдам машиналари GPS-навигаторлар билан, бригадалар эса рациялар билан таъминланиб, чақирув бўйича бориш вақтини қисқартиришга эришилади.
GPS шарофати билан диспечерлар (эндиликда ушбу лавозимга шифокорлар тайинланади) машиналарнинг турган жойини аниқлаб, беморга яқинроқ манзилдаги машиналарни йўналтиради.
Қарорда тез тиббий ёрдам машиналарини янги муддатлари ҳам белгиланди. Унга кўра шаҳарларда саккиз йил, қишлоқ туманларида эса етти йил хизмат кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар