23:00 / 28.01.2018
7 582

Инсонлар фикр кучи билан ҳар қандай касалликдан фориғ бўлиши мумкин

Инсонлар фикр кучи билан ҳар қандай касалликдан фориғ бўлиши мумкин
Тиббиёт адабиётидан 1957 йилда содир бўлган ғаройиб воқеа. Бу воқеа айнан организмнинг даволаш механизми ишлашига мисол бўла олади.

Беморда лимфосаркоманинг оғир тури эди. Аҳволи оғирлашиб борар, ҳаёти тугаб бораётган эди.

Унинг елкаси, кўкрак қафаси, бўйи ва қўлтиқ остида ҳажми апелсиндек келадиган ўсимталар эгаллаб олган. Жигари ва ўт қопининг ҳажми катталашиб, ўпкасида ҳар куни 2 литргача хира суюқлик тўпланарди. У нафас олиши учун суюқликни олиб ташлаш керак бўларди. Бироқ шунча қийинчиликларга қарамай беморнинг яшашдан умиди бор эди. У ўша вақтда барча касалликларга даво бўлади дея таърифланган кребиозен дориси ҳақида эшитиб қолади ва даволовчи шифокорига ушбу таблеткани унга ёзиб беришини сўраб ёлворади. Бироқ шифокор беморнинг ўлими яқин ҳолатда бундай дорини тавсия эта олмасди, вазиятдан чиқиш учун беморга кейинги ҳафтадан бошлашларини айтади. Ичида беморнинг ҳафта охиригача етмайди деган хаёлда. Бироқ ҳатто душанба куни ҳам бемор тирик ва шифокорини кутарди.

Кребиозен қабул қила бошлагач беморнинг ўсмалари тезликда кичрая бошлади, худди газ печида эриётган сариёғдек, 10-куни улар бутунлай йўқ бўлиб кетди.

Бемор шодликдан рақсга тушиб кребиозен барча хасталикларни даволай олувчи мўъжиза эканлигига чин дилидан ишонарди. Бу ҳол икки ой давом этгач, кребиозен таблеткасининг фойдаси тасдиқланмагани ҳақидаги хабар эълон қилинади ва тушкунликка тушган беморга саратон яна қайтади.

Беморининг аҳволини кўрган шифокор Уэст айёрлик қилишга қарор қилади ва беморига олдинги кребиозен самарадорлиги пастроқ бўлгани ва ҳозирда янада кучли кребиозен мавжуд эканлигини айтиб унга витаминли инекция юборишади. Бу сафар беморнинг ўсмалари йўқолиш билан бирга, ўпкасидаги сувлар ҳам йўқолди.

Бироқ ҳаммасини Америка дори ассоциясининг газетада кребиозен мутлақо самарасиз экани ҳақидаги таҳлил натижалари барбод қилди. Бу хабарни эшитган бемор эса соғлом ва тузалганига қарамай икки кундан сўнг вафот этган. Минг афсуски, касалликни айнан ўзи енгиб, ўз-ўзини ишончи билан даволаганини англамай оламдан кўз юмган эди.
Зиёда Зияева тайёрлади.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Инсонлар фикр кучи билан ҳар қандай касалликдан фориғ бўлиши мумкин