10:39 / 31.01.2018
14 821

Қуритилган топинамбур дамламаси

Қуритилган топинамбур дамламаси
Топинамбурнинг қуритилган барг ва новдаларидан дамланган чой куч-қувватни оширади. Айниқса, унга 5 дона қора рябина меваси, 3-4 бўлакча ялпиз шохчаси қўшиб, устидан қайноқ сув қуйсангиз, тайёр доривор чойга айланади. Агар истасангиз бир чой қошиқ кўк чой қўшинг. Бу дамлама чарчоқни тез бартараф этади, қон босимини туширади, қондаги қанд миқдорини камайтиради ва энг муҳими, гемоглобинни кўтариш орқали қувватингизни оширади.

Топинамбур баргларидан тайёрланган дамлама жуда фойдали. Бунинг учун шарбатни тайёрлашдан олдин топинамбур шох ва баргларини соя жойда қуритиб олинг. Сўнг 15-30 грамм қуритилган топинамбурни термосга солиб, устидан 1 литр сув қуйинг ва 1 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан сув ўрнида ичиб юринг. У сизни қувватга киритиб, иштаҳангизни очади ва қондаги кераксиз моддаларни ҳайдаб чиқаради. Бундай дамламани хоҳишга қараб, 30 кун давомида асал ёки мураббо билан қўшиб ичиш ҳам мумкин.

Тонгда, оч ҳолатда топинамбур шарбатидан 2 ош қошиқ олиб, унга тенг миқдорда тоза сув қўшиб ичсангиз, жиғилдон қайнашидан қутуласиз.

Бу шарбатдан қон босими кўтарилгани боис бош оғриғи ва полиартритни даволашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун кунига 3 маҳал 0,5 стакандан шарбат ичиш тавсия этилади.

Агар сиз гарнирлар ўрнига салатларга топинамбур қўшсангиз, қоматингиздаги ўзгаришни дарров пайқайсиз. Ундан фойдаланаётганингизда ҳамиша янги қазиб олинганига эътибор беринг. Ана шундагина натижага тез эришасиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қуритилган топинамбур дамламаси