Таом сиз учун шифо бўлиши, шифо эса таом бўлиши зарур. Гиппократ
Тирик сув табиий муҳитда ер ости ва тоғ манбалари (булоқлар) да учрайди. «Тирик» сув (ишқорли) аъло даражадаги кучайтирувчи (стимулятор), тетиклаштирувчи (тонизатор), қувват манбаи ҳисобланади, бардам қилади, тўқималарнинг тикланишини таъминлайди, модда алмашинувини яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради. “Тирик” сув жароҳатларни, куйишни, эски яраларини (жумладан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яралари) тез тузатади. “Тирик” сувдан остеохондрозни, атеросклерозни, простата бези аденомасини, полиартритни даволаш ва олдини олишда фойдаланилади. Шундай қилиб тирик сув мўъжизали шифобахш сифатларга эга.
Инсоннинг 80 фоизи сувдан иборат ва у замон ва маконнинг қонуниятларига мос ҳолда ўзига хос алоҳида алгоритм бўйича ривожланиб, такомиллашиб борувчи, ўзини-ўзи бошқарувчи, тирик биологик тизимдир. Биз ниманики еб-ичаётган бўлсак, ўша нарсалардан ташкил топганмиз. Инсон организимдаги бирорта қисмининг ёки бажарадиган вазифасининг ўзгартирилиши, анотомик (ёки тузилмавий) корреляция қонунига ҳамда тизимларнинг ўз-ўзини бошқариш қонунига асосан, унинг бошқа қисмлари ва функцияларининг ўзгаришига олиб келади.
Тирик сув сайёрамиздаги ҳаёт манбаи бўлиб, биологияда “тирик сув” ахборот ташувчи ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида ҳам кислота, ҳам ишқордир. Бу эса “тирик сув”га биологик модданинг ахборот ташувчиси ролини бажариш, иккита кимёвий муҳит орасида ахборот қувури бўлиш имконини беради.
Бутун материя бир вақтнинг ўзида, ҳам тўлқин, ҳам зарра ҳисобланади. Бутун материя бу бир бутун тизим бўлиб, учта ташкил этувчилардан масса, энергия ва ахборотдан иборат.
Асосий ҳаётий унсурлар (қон, лимфа, сўлак, тўқималар орасидаги суюқлик ва бошқалар) заиф ишқорли реакцияга эга. Ушбу унсурлар муҳитида ишқор камайганда биокимёвий жараёнлар ўзгаради, организм айнийди. Бу эса касалликларнинг ривожланишига олиб келади.
Ҳар қандай суюқлик муҳитда кечувчи оксидли-тикланиш реакциялари параметрларини ростлаб турувчи энг муҳим факторлардан бири оксидли-тикланиш потенциали (oxidation-reduction potential) ҳисобланади (ушбу муҳитнинг оксидли-тикланиш потенциали). Соғлом одам организми ички муҳитининг оксидли-тикланиш потенциали, -100… -200 миллиВолт (мВ). Агар у нол томонга камайса, касалликлар юзага келади.
Табиатда жуда нодир булоқлар мавжуд бўлиб, улардаги сувнинг оксидли-тикланиш потенциали ўлчанганда манфий ва фаоллик ўлчами эса кам ишқорли бўлади. Бундай хусусиятга эга бўлган сув манбасини шифобахш, даволовчи деб ҳисобланади.
Табиий манбалардан чиқаётган тирик сув атмосфера ҳавоси билан реакцияга киришиб, кислородни шимиб олади. Натижада оксидланиш реакцияси юз беради ва 10 – 12 соат давомида сувнинг оксидли-тикланиш потенциали барҳам топади. Демак бундай сувнинг шифобахш хусусияти уни фақатгина ушбу манбадан истеъмол қилинган тақдирдагина намоён бўлади.
Кислотали хусусиятларни яққол намоён қилувчи сув “ўлик сув” деб аталади. Унинг оксидли-тикланиш потенциали +800 +1000 мВ етади. “Ўлик сув” кучли оксидловчи ҳисобланади ва унинг дезинфекцияловчи ва бактерияларни ўлдирувчи хусусияти айнан шу билан тушунтирилади. Демак оксидли-тикланиш потенциали манфий бўлса, бундай сув тикловчи ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек инсон организмининг оксидли-тикланиш потенциали -100 мВ дан то -200 мВ атрофида бўлади, одатда ичимлик сувининг оксидли-тикланиш потенциали доимо нолдан анча юқори бўлади:
- водопровод суви +80 мВ дан то +300 мВ;
- пластик идишлардаги суви +100 мВдан то +300 мВ;
- қудуқ, булоқ суви +120 мВ дан то +300 мВ.
Ер юзидаги ҳар қандай тирик организм, ҳар қандай ўсимлик ўз ҳаётий фаолияти жараёнида ташқаридан олган сувни парчалашга ҳаракат қилади ва бунга кўп энергия сарфлайди, фақат шу йўл билангина тирик организмнинг ягона био-энерго-ахборот муҳити яратилади.
Ушбу энергия сарфлари натижасида организмнинг биологик тузилмаларида доимий энергетик кучсизланиш юз беради. Организм ейилади, қарийди ва ҳаётий муҳим аъзоларнинг ишлаши қийинлашади. Агар организм “тирик сув” билан озиқланиб турса ушбу жараёнларни секинлатиш мумкин бўлади, яъни “тирик сув” организмнинг ички муҳитига яқин ва унинг донори ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида организмнинг ички энергиясини сақлаб қолиш имконини беради. Бироқ табиатда бундай хусусиятларга эга бўлган сувлар миқдори камайиб бормоқда.
Инсон тирик сувни қанчалик кўп ва тез-тез истеъмол қилиб турса унинг соғлиги шунчалик яхшиланиб боради. Нафақат уни ичиш, балки бундай сувга чўмилиш, ванна қабул қилиш ҳам саломатлик учун матлуб ва фойдали бўлади. Айниқса инсоннинг ёши ўтган сари унинг тирик сувга бўлган эҳтиёжи ошиб боради. Чунки ёш ўтиши билан инсон организмидаги суюқлик миқдори 15% камаяди. Тиббиёт илми, организмнинг қаришини соғлом ёки касал тўқималар миқдорига қараб эмас, балки ундаги сувнинг миқдорига қараб белгилайди.
Демак аслида қариш бу моҳияти жиҳатидан организмнинг қуриши (сўлиши, қовжираши), унинг ички ва ташқи тўқималарида суюқликни йўқотиши, сувли мувозанатининг бузилишидир. Бундай жараёнларнинг натижаси ўлароқ тўқималарнинг ичкарисида оксидланиш бошланади ва уни муқаррар ўлимга етаклайди.
Манба: usm.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда