Олимлар она бўлишни режалаштирган аёлларда йод тақчиллиги билан боғлиқ янги муаммони аниқлади.
Америкалик тадқиқотчилар шундай хулосага келдики – ҳомиладор бўлишни режалаштирган аёл организмида йод етишмаслиги бола туғиш режасининг амалга ошмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Олимлар тўрт йил давомида фарзанд кўришга уринган жуфтликларнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди. Ўрганиш давомида аёлларнинг кўпчилигида йод миқдори кам эканлиги маълум бўлди. 55% аёлларда у етарли эканлиги, 21% ида мўътадил танқислик, 20% ида – ўртача, 1,7% аёлларда эса оғир танқислик ҳолати аниқланди.
Шифокорлар ота-она бўлишни истовчи жуфтликларни организмдаги касалликларни аниқлаш масаласига эътибор қаратишни маслаҳат беради. Шу жумладан, организмда йод билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун эндокринолог қабулига боришни тавсия қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди