12:05 / 11.02.2018
8 645

Хитой олимлари қайноқ чой ичиш қандай касалликни келтириб чиқаришини аниқлашди…

Хитой олимлари қайноқ чой ичиш қандай касалликни келтириб чиқаришини аниқлашди…
Олимлар кўп йиллар давомида шу масалада изланишлар олиб боришди. Тадқиқотларда тахминан 460 киши кўнгилли сифатида иштирок этди. Уларнинг ёши эса 30-80 атрофида эди.

Иштирокчилар кунига кўп миқдорда қайноқ чой ичишган. Бундан ташқари, ҳар куни 15 граммдан кам бўлмаган ҳолда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тамаки маҳсулотлари чекишган. Қайноқ чой эса бу маҳсулотлар заҳрига қўшилиб, ошқозон саратони пайдо бўлиш жараёнини тезлаштирган.

Олимларнинг таъкидлашича, Цельсий шкаласи бўйича 65 даража ва ундан юқори бўлган суюқлик организмга термик жароҳат етказади ва натижада ошқозон саратони келиб чиқиб, юқорида номлари келтириб ўтилган маҳсулотлар кўмагида қисқа фурсатда ривожланишга ҳам улгуради.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитой олимлари қайноқ чой ичиш қандай касалликни келтириб чиқаришини аниқлашди…