16:20 / 16.02.2018
6 559

Қуйи Чирчиқда велопатронаж хизмати ташкил этилди (видео)

Қуйи Чирчиқда велопатронаж хизмати ташкил этилди (видео)
Тиббий патронаж хизмати нафақат тиббий-профилактика ёрдами, балки аҳолининг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қиладиган кўплаб омилларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Шу мақсадда, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси аҳолига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун велопатронаж хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳудуддаги патронаж ҳамширалар иши самарадорлигини ошириш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларига туман ҳокимлиги томонидан 22 та велосипед тақдим этилган.

Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасидаги 81 патронаж ҳамшираси 104 минг 248 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Патронаж ҳамшираларининг айишича, авваллари уларнинг кўрсатилган манзилга етиб боришлари учун 1 ярим соат вақт кетган бўлса, эндиликда бунга ярим соат вақт кифоя бўлмоқда.

Шунингдек, велопатронаж ҳамширалари велосипед ҳайдашни биладиган ҳамширалар бўлиб, қолганлари ушбу ҳамкасбларидан велосипед ҳайдашни ўрганиб олишгани айтилди.

Велопатронаж ҳамшираларига улар яшаб турган ҳудудидан келиб чиқиб муайян контингент бириктирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қуйи Чирчиқда велопатронаж хизмати ташкил этилди (видео)