
Аёл зоти борки, умрида бир марта бўлсин гўзаллик салонига киради. У ерда соатлаб ўтириб, соч бўятади, кестиради, маникюр, педикюр, киприк ўстириш кабиларга ошно тутинади.
Бахтга қарши, Англиядаги “Personal Injury at Kirwans” компанияси мутахассислари худди ўша ошнолик бир кун келиб саломатликка путур етказишини аниқлашди. Уларнинг айтишича, ҳатто гўзаллик мақсадларида қўлланадиган оддий елимлар ҳам одамни аллергик хасталикларга дучор этаркан.
Манба: hordiq.uz