08:30 / 06.03.2018
19 118

Кунига қанча сув ичиш керак?.. Ёхуд кўпроқ ичиш қаришни секинлаштиради

Кунига қанча сув ичиш керак?.. Ёхуд кўпроқ ичиш қаришни секинлаштиради
— Одам организмининг 75 фоизини сув ташкил этади — дейди пойтахтимиздаги 23-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Дилфуза ОЧИЛОВА.

— Тана аъзоларидан миянинг 85, юракнинг 71, буйракнинг 82, жигарнинг 70, ўпканинг 80 фоизи сувдан иборат. Шундан ҳам сувнинг худди ҳаводек танамизга зарур эканини билиш мумкин. Кўпчилик кунига қанча тоза сув ичиш кераклигини билмайди. Яъни, бу ҳар кимники алоҳида бўлади, дегани. Негаки, кимнингдир бўйи баланд, биров пакана, баъзилар семиз, бошқаси озғин. Буни билиш учун тана оғрлигини 30 га кўпайтириш керак. Масалан, тана оғирлигингиз 50 килограмм. 50 х 30 = 1500. Демак, сиз учун бир кунлик меъёр бир ярим литр. Айримлар организмга шунча сув нима учун лозим, деб ўйлаши мумкин.

Биринчидан, сув организмни заҳарли токсинлар ва ичаклардаги шиллиқлардан тозалайди.

Эрталаб уйқудан тургач, бир стакан илиқ сув ичишни одат қилсангиз, у саратон, диабет, артрит, кўксов, сил ва шунга ўхшаш бошқа касалликларнинг олдини олади.

Иккинчидан, озишга ёрдам бериб, вазнни бир кўрсаткичда тутиб туради.

Учинчидан, қувват, тетиклик, яхши кайфият бағишлайди.

Тўртинчидан, қариш жараёнини секинлаштиради ва ёш кўринишга ёрдам беради.

Албатта, бунда сув ичиш тартибига риоя этиш ҳам зарур. Бунинг учун эрталаб бир стакандан уч стакангача илиқ сув тавсия этилади. Совуқ сув ичманг, чунки у спазм, яъни ичакларнинг қисилишига олиб келади. Сув ичгандан сўнг, албатта, қирқ дақиқа вақт ўтиши керак. Чунки шу вақт орасида сув организмдаги заҳарларни ювиб кетади. Нонушта ёки овқатдан сўнг икки соат давомида сув ичмаслик керак. Энг асосийси, бирданига кўп сув ичманг. Миқдорини аста-секин кўпайтириб бориш лозим. Бир ҳафта давомида ҳаммасини меъёрида ушласангиз, организмнинг ўзи бу тартибга ўрганиб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кунига қанча сув ичиш керак?.. Ёхуд кўпроқ ичиш қаришни секинлаштиради