Мия саратонини даволашда ишлатиладиган «Темодор» дори воситаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқатилади.
“Project HOPE” ва “Merck Sharp & Dohme” Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши дори воситаларини етказиб бергани маълум қилинди.
Шунингдек, кеча 10 апрель куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи «Темодар» (Temodar) дорисининг АҚШдан Ўзбекистонга келтирилганини эълон қилди.
Умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацаевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди.
АҚШда ташкил этилган “Project HOPE” халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур дорини АҚШдан Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу дори воситаларини топшириш маросимида элчи Спратлен хоним билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда “Project HOPE” ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича Минтақавий директори Мариам Сианозова ҳам иштирок этди.
Ўз нутқида “Тадбир Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш йўлида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ҳамда Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг ҳамкор ташкилоти ўртасидаги муваффаққиятли мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигининг натижасидир”, – деб таъкидлади элчи Спартлен хоним.
1992 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган бўлиб, 1991 йилдан бери “Project Hope” ташкилоти АҚШ фармацевтика ва тиббиёт ташкилотлари томонидан хайрия равишда тақдим этилган жаъми миқдори 106 миллион долларга тенг дори-дармон ва тиббиёт воситаларини етказиб берган.
Манба: uznews “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди