Айтишларича қадимда Миср маликалари атиргулни сувга солиб, илиқ ҳолида баданларини чайиб юришган экан. Балки шунинг учун ҳам уларнинг юзлари тиниқ бўлган. Келинг, энг яхшиси атиргулнинг фойдалари ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтамиз.
1.Атиргулнинг асал билан тайёрланган гул мураббоси меъда сусайишининг олдини олади, овкат ҳазм булишида самарали доривор ҳисобланади.
2. Доривор гулбаргларини қайнатиб, сиқиб ташламасдан шишларга боғланса, уларни қайтаради. У яна сарамаснинг тузалишига ёрдам беради.
3. Атиргул ва узум шарбати қайнатилиб милкларга суртилса, уларнинг мустахкамлиги ошади. Шу билан бирга қулоқ оғригига қўлланса хам яхши самара беради.
Ширасини кўзига томизса киши,
Қовоқдан кетади мижжалар шиши.
Бошингдан кетади бошинг оғриши.
Бошингга боғласанг янгисин агар.
Шарк ҳалклари табобатида атиргул кадим замонлардан кенг микёсда қўлланилиб келинган. Бу ўсимликнинг гулбаргидан тайёрланган мураббо ва гулқанддан хам кўплаб дардларга шифо сифатида фойдаланилган.
Жумладан: офтоб уриши, дармонсизлик, сурункали ва ўткир йўтал, камконлик, ич кетиши каби касалликларда кони шифолиги исботланган.
Кизилгулдан олиб, кайнатиб агар,
Оғизни чайкасанг, фойдаси тегар.
Тишларинг мустахкам бўлади бешак,
Милклар дарди ундан бошини эгар.
ёки
Истеъмол килинса агар атиргул,
Юрагу ўпкага-ю жигаринг тугул.
Буйракка, ингичка тўғри ичакка
Яна қон туфлашга фойдадир буткул.
Кейинги пайтларда замонавий тиббиётда хам атиргул мойининг шифобахш хусусиятлари кенг кўламда ўрганилди. Унинг ўпка яллиғланиши, шамоллаш Билан боғлик йирингли хасталиклар яхши самара бериши аникланди. Бундан ташкари, у шиллик пардаларни ташки таъсирлардан, бронх мушакларини спазм, яъни буғилишдан хам сақлайди.
Атиргулнинг шарбати юрак ўйнаши ҳамда кўнгил айнишини буткул қолдиради. Мен ўзим бу атиргулни олиб синовдан ўтказганман. Атиргулни олиб, қайнаган сувга солиб илиқ бўлгач юзингизни ювиб кўринг. Мўъжизасини ўзингиз ҳам кўринг.
Лобар Мирзо
Манба: nuz.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди