Пенсильвания университети тиббиёт мактаби ходимлари оғир жароҳатлардан ҳам қон кетишини тўхтатувчи фаол кўпикни ишлаб чиқишга АҚШ мудофаа вазирлигидан 3 йиллик шартнома олишди. Олимлар 1,4 млн долларга нафақат ушбу воситанинг прототипини, балки қон оқишини тўхтатувчи ва жароҳатни зарарсизлантирувчи таркибни яратишади.
Ушбу технологияга ҳарбийлардан ташқари бошқа идоралар, жумладан полиция ва тез ёрдам хизмати қизиқиш билдирмоқда. Таркиб организмга жароҳатни “қопқоқ каби ёпган”дан сўнг унинг битиши жараёнини бошлашга имкон беради. Кейинроқ қотиб қолган кўпик организм томондан осон қайта ишланувчи махсус таркибга айланади. Оғир жароҳат олинганда ва шошилинч операция талаб қилинганда жарроҳлар қотиб қолган гелни қиздириш ёрдамида чиқариб олиши мумкин.
Бир йил аввал шунга ўхшаш воситани австралиялик олимлар тақдим қилишганди. Улар операциялардан кейин яралар ва жароҳатларни тикиш ўрнига кесик жойларни оқсилли елим-герметик билан тўлдиришни таклиф қилишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди