23:20 / 05.11.2018
7 452

Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди

Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди
Америкалик олимлар кундалик вазн ўлчаш озишга ёрдам беришини исботлашди.

Тадқиқотда мингдан кўпроқ одам иштирок этган. Олимлар бир йил давомида кўнгиллилар қанча кўп марта вазн ўлчашгани ва уларнинг вазни ўзгаришини қайд қилиб боришган.

Иштирокчилар орасида мунтазам равишда вазн ўлчайдиган ва буни мустақил қилмайдиганлар бўлган. Вазн ўлчашлар сонига кўра синалувчилар бир неча гуруҳга бўлинган.

Аниқланишича, ҳафтасига бир марта вазн ўлчаганлар йил давомида умуман озмаганлар. Бу орада ҳафтасига вазнини 6-7 марта ўлчаганларда вазн камайгани кузатилган. Ваҳоланки, олимлар тадқиқот давомида синалувчиларга овқатланиш ёки машқ қилиш бўйича ҳеч қандай тавсиялар беришмаган.

Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари самаралироқ озиш учун вазнни мустақил назорат қилиш муҳим роль ўйнашини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Вазнни тезроқ ташлашда нима ёрдам бериши маълум қилинди