18:18 / 11.02.2019
9 974

Кореялик амалдор Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Кореялик амалдор Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентнинг қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Донгвук Ли
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, у соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланди.

Шу жумладан, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

Донгвук Ли айни пайтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кореялик амалдор Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди