11:50 / 07.04.2019
10 620

Шифокорлар қон босимини пасайтирувчи маҳсулотларни маълум қилишди

Шифокорлар қон босимини пасайтирувчи маҳсулотларни маълум қилишди
Гипертония – юқори қон босими бошқа касалликларнинг зўрайиши ва пайдо бўлиши хавфини анча ошириши мумкин. Шу сабабли қон босимини назорат қилиш ва уни дори воситаларисиз пасайтиришни билиш муҳимдир. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.
Шифокорлар юқори қон босимини пасайтиришда ёрдам берувчи маҳсулотларни маълум қилишган.
Тавсияларга кўра, бунда туз истеъмолини чеклаш ва ўз рационини калийга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитиш фойдали бўлади. Калий организмга суюқликни самаралирок чиқаришга ва бунинг натижасида қон босими пасайишига ёрдам беради.

Калий ширин картошка, банан, томат соуси, апелсин шарбати ва тунец балиғида кўп миқдорда сақланади.
“Бироқ ҳаддан кўп калий ҳам зарарли бўлиши мумкин, шу сабабли бунда эҳтиёткор бўлинг”, деб огоҳлантиришган шифокорлар.
Жумладан, улар буйракда муаммоларга эга одамларга калий истеъмолини кўпайтиришни тавсия қилишмайди.

Шунингдек, қон босимини пасайтиришда озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари жисмоний машғулотлар ҳам яхши самара беради. Ҳар куни 2 соатлик жисмоний фаоллик юрак ва томирларни яхши ҳолатда сақлайди ва вазн ташлашга ёрдам беради, бу ҳам ўз навбатида қон босимини пасайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокорлар қон босимини пасайтирувчи маҳсулотларни маълум қилишди