13:02 / 06.06.2019
19 205

Аднексит - бу қандай касаллик тури?

Аднексит - бу қандай касаллик тури?
Касалликларнинг кўплаб тури аёлларда кузатилади. Аёллар орасида учрайдиган касалликлардан бири бу- аднекситдир.
Аднексит — бачадон йўллари ва тухумдонларнинг яллиғланиши (баъзан пайлар ҳам зарарланади). Аёлларнинг кенг тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади.

Касаллик сабаблари:
- совуқда қолиш;
- эмотсионал стресс;
- яллиғланиш ўчоқларининг яқин жойлашиши;
- шахсий гигиенага риоя қилмаслик;
- жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар борлиги.

Аднексит белгилари:
- қориннинг пастки қисмида оғриқ бўлиши;
- тана ҳароратининг ошиши;
- тез чарчаш;
- ҳолсизлик;
- нохуш ҳидли, сариқ ёки яшил тусли патологик ажралмаларнинг кузатилиши.

Аднексит касаллигининг асоратлари:
- бепуштлик;
- трубанинг уланган жойидан ёрилиши.

Даволаш йўллари:
- физиотерапия;
- витаминотерапия;
- замбуруғларга қарши воситалар қўшилади.

Ҳар бир аёлларни бу каби нохуш касалликлар безовта қилмаслиги, касалликка чалинмаслиги учун доимо ўзларига эътибор бериб, вақти- вақти билан шифокорлар кўригидан ўтиб турмоқлари керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аднексит - бу қандай касаллик тури?