Фото: «Nuz.uz»
2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда камёб дори воситаларини тайёрлаш учун 220 килограмм тимус ишлаб чиқарилади.
Қарорга мувофиқ, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига, «Қоракўлчилик» Республика бирлашмаси билан ҳамкорликда Қоракўл хом ашёсидан камёб дори воситаларини ишлаб чиқаришни 10 маротабага кўпайтириш мажбурияти юклатилган.
Иммун тизимини тиклайдиган «Тимоптин», камқонликда ишлатиладиган «Эритим» препаратлари камёб дорилар жумласига киради.
Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг 12 та тимус ишлаб чиқарувчилари, тиббиёт учун хом ашё ишлаб чиқаришни 2021 йилда 266 килограмм, 2022 йилда 316 килограмм оширади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тимус — ҳали туғилмаган Қоракўл қўзиларининг иммунитетига жавоб берувчи айрисимон без. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди