23:35 / 29.10.2019
4 408

Олимлар қаҳванинг янги фойдали хусусиятини аниқлади

Олимлар қаҳванинг янги фойдали хусусиятини аниқлади
Олимлар мунтазам равишда қаҳва истеъмол қилиш бир қатор касалликларга чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Америка гастроэнтерологлари жамияти сайтида нашр қилинди.

Бейлор тиббиёт коллежи ўтказган тадқиқот доирасида 34 киши иштирок этиб, унда йўғон ичакнинг турли қисмларида биопсия ўтказилган – намуна учун бир бўлаги олиниб, текширилган.

Аниқланишича, кўп қаҳва истеъмол қиладиган кишиларнинг ичагида инсон соғлиғи учун фойдали бўлган Faecalibacterium ва Roseburia бактериялари кўпроқ, аксинча, соғлиққа зарарли Erysipelatoclostridium бактериялари эса камроқ топилган.

Ичаклардаги бактериялар ҳолати қандли диабет, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришда муҳим ўрин тутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар қаҳванинг янги фойдали хусусиятини аниқлади