Биз биламизки, соч тўкилиши жиддий муаммо бўлиб, уй шароитида тайёрланган соч тўкилишига қарши ниқоблар сизнинг ишончли ҳимоянгиз бўла олади деб қўрқмасдан айта оламиз.
Келинг, мустақил тайёрланган соч тўкилишига қарши ниқобнинг энг самаралиларини биргаликда кўздан кечириб чиқамиз.
1. Тузли ниқоб
Кўпчилик туз қадим замонлардан буён сочларнинг тўкилишини тўхтатиш учун самарали ниқоб эканлигини билмайди. Соч тўкилишига қарши тузли ниқоб оддий ишлайди ва мукаммал таъсир кўрсатади.
Биринчидан, бошни яхшилаб ювиш керак, кейин йодланган тузни олинг, бироз илиқ сув билан аралаштиринг, натижада тузли бўтқа ҳосил бўлсин. Тайёр бўлган бўтқани бош териси ва соч илдизларига эҳтиёткорлик билан, босмасдан суртиб чиқишингиз керак. Ушбу ниқобни 15 дақиқа ушлаб туриб, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ҳафтада 1-2 марта шу усулдан фойдаланинг.
2. Xинали ниқоб
Агар сочларингиз жуда кўп тўкилаётган бўлса, унда сизга оддий хина ёрдам беради. Ушбу косметик восита ҳозирда бироз унутилган, аммо ундан бизнинг оналаримиз ва бувиларимиз сочларини даволашда фойдаланишган. Хинанинг бир қатор фойдали хусусиятлари бор — у сочларга жило бағишлайди, қуруқлигидан, қичишидан, қазғоқдан халос қилади, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва соч ўсишини рағбатлантиради. Агар сочингизни ранги ўзгаришини хоҳламасангиз, унда рангсиз хинадан фойдаланишингиз мумкин. Ниқоб тайёрлаш учун 3 ош қошиқ хинани илиқ сув билан аралаштиринг, 15 дақиқага қолдиринг ва бош териси ва сочларга суртинг.
3. Aлоэли ниқоб
Алоэ — сочларни тўкилишини тўхтатишда қўлланиладиган анъанавий ўсимликдир. Авваллари бундай мақсадлар учун алоэ махсус ўстирилиб, баргларини қирғичдан ўтказиб, ҳосил бўлган бўтқани бош терисига суртишарди. Сиз ҳам худди шундай қилишингиз мумкин. Аммо, агар сизда бу ўсимлик мавжуд бўлмаса, сиз дорихонадан тайёр алоэ шарбатини сотиб олишингиз мумкин. Нархи ҳамёнбоп, соч тўкилишига қарши таъсири эса жуда кучлидир. Уй шароитида соч тўкилишини тўхтатиш учун алоэ шарбатини бир хил нисбатда асал билан аралаштириб, бош терисига суртиш тавсия этилади.
Ушбу биз берган тавсиялардан унумли фойдалансангиз, сочингиз тўкилишидан камроқ азият чекасиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”