15:53 / 09.11.2019
3 627

1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади

1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади
Фото: АКТ вазирлиги
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати тўлиқ ишга туширилади. Маълум бўлишича, айни пайтда бошқарув тизими синов тарзида жорий этилган бўлиб, тизимда фаолият кўрсатадиган ходимлар ўқитилмоқда.

АКТ вазирлиги масъул ходими Абдулазиз Абдулаҳадовнинг айтишича, “Henan Costar Group” компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ қиймати 11,9 млн. долларлик “Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширилмоқда. Шу кунгача хитой компанияси томонидан замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 9 та тез тиббий ёрдам автомобили етказиб берилган. Йил якунига қадар эса яна 141 дона реанимобиль етказиб берилиши режалаштирилган.

“Ушбу харид қилинган тез тиббий ёрдам автомобиллари мавжуд автомобиллардан афзаллиги уларнинг салон қисмига замонавий видео кузатув камераси ўрнатилган. Бу зарурат туғилганда малакали шифокорлар томонидан масофадан (call марказдан) аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имконини беради”, - дейди Абдулазиз Абдулаҳадов.

Ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call марказида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, “Henan Costar Group” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий АКТ ускуналари, компьютер, принтер, сервер, видео панель ва бошқаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » 1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади