
Фото: «Mybooking.uz»
Лондондаги Империал коллеж олимлари гўшт ва сабзавотли шўрвалар безгакни чақирувчи хавфли «Plasmodium falciparum» паразитининг ҳаётий циклини тўхтатишини аниқлашди. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида маълум қилинган.
Тадқиқотчилар уйда тайёрланган 56 хил қайнатма шўрва намуналарини таҳлил қилишди: бу рецептлар авлоддан-авлодга ўтиб келган ва безгакни даволашда қўлланилган. Олимлар фильтрланган экстрактларни «P.falciparum» билан бирга 72 соат давомида инкубация қилишди. Буни қарангки, беш хил шўрва чиндан ҳам паразит кўпайишини 50 фоизга секинлатиб, унинг етилишини тўхтатар экан.
Безгакка қарши курашда самарали қайнатма шўрва хилма-хил. Шу боис олимлар айнан қайси маҳсулотлар фойдали эканлигини ҳозирча билишмайди. Уларни келгуси тадқиқот ва клиник тажрибаларда аниқлашга тўғри келади.
Безгак қўзғатувчиси оддий «Plasmodium»нинг бир тури ҳисобланади. Касаллик эса чивинлар орқали тарқалади. Бу инфекция йилига қарийб 400 минг кишининг ёстиғини қуритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг